loader
Foto

Исламофоб партиядан бўлган голландиялик яна бир сиёсатчи Исломни қабул қилди

Ван Клаверен 2010 йилдан 2014 йилгача бўлган даврда Эркинлик партиясидан (PVV) парламент аъзоси бўлган, лекин Вилдерс 2014 йил митинг вақтида тарафдорларидан улар Ниделандияда марокашликларни кўпроқ ёки камроқ кўришни исташларини сўрашанида «Камроқ! Камроқ! Камроқ!» деб хайқирганларидан сўнг партиядан чиқканди.

PVV ни тарк этгач, Ван Клаверен ўзининг «Нидерландия учун» партиясига асос солди, лекин 2017 йилги сайловларда муваффақият қозона олмади ва сиёсатни тарк этди.

Ван Клаверен PVV дан депутат бўлган пайтлари исломнинг кескин танқидчиси эди ва «Ислом бу - ёлғон», «Қуръон бу – заҳар» каби ибораларни айтарди, хабар беради NRC газетаси.

Газетада интервьюда берилган бу гаплардан ўзини айбдор ҳис қиладими деган саволга Ван Клаверен «шунчаки ноҳақ» бўлганини айтди ва «PVV сиёсати шундай бўлган: нотўғри бўлган ҳамма нарса у ёки бу тарзда ислом билан боғланарди» деб қўшимча қилди сказал.

Эслатиб ўтамизки, бу Голландия Эркинлик партияси собиқ юқори мансабдор аъзолари исломни қабул қилган биринчи ҳолат эмас. Арно ван Доорн, PVV собиқ партократи аввалроқ исломни қабул қилганди. Ван Доорн Ван Клаверенни қабул қилган қарори билан Twitter орқали табриклади: «[Мен] ҳеч қачон ўйламагандим, PVV исломни янги қабул мусулмонлар учун муҳит бўлади деб».