loader
Foto

Куръонни тушунмай тиловат қиладиган кишининг мисоли

Куръонни тушунмай тиловат қиладиган кишининг мисоли худди бир юртдан бошқа юртга жавҳарларни юз дирҳам эвазига олиб боришга келишилган одамга ўхшайди. Унга: “Бу жавоҳирларни ўша юртга олиб бор ва уларни ишлатиб фойдалан, даромадини ўзингга қолдир”, дейилди. Унинг даромади эса уйлар тўла тилла ва кумуш бўларди.

У берилган юкни кўрсатилган юртга олиб борди ва кира хдқинигина олиб, жавоҳирлардан фойдаланмади. Унга кўтариб келгани учун юз дирҳамгина берилди. Жавоҳирлардан фойдаланиш насибаси бошқага ўтди.

Худди шу каби, кимки Қуръонни ўқиса-ю, аммо ундаги жавоҳирлар билан Аллоҳ таолога муомала қилмаса, унга фақат қироатидаги саъй-ҳаракати, машаққати учунгина ажр берилиб, жавоҳирларни ишлатиш, унинг фойдасидан баҳраманд бўлишдан бебаҳра қолади.

Ҳаким Термизийдан