loader
Foto

Сеҳрга таалллуқли муҳим маълумотлар

Сеҳрнинг аломатлари ҳам «жин тегиши» аломатларига ўхшаши мумкин;

Сеҳрга чалинган кишининг меъдасидаги доимий оғриқ, сеҳрнинг едирилган ёки ичирилганига далолат қилади;

Қуръон билан муолажа қилиш иккита шарт топилганида натижа беради:

а)Муолажа қилувчи Аллоҳнинг буйруқларини доим бажарувчи бўлиши;

б)Бемор Қуръон билан муолажа қилинишини ўзи исташи ва унга ишониши.

4- Сеҳрнинг ҳаммасида умумий топиладиган аломат: Кўкрак остида (айниқса кечаси) сиқилиш ва бетоқатликни ҳис қилиш;

5- Сеҳрнинг ўрнини икки хил йўл билан аниқлаш мумкин:

б)Бемор ёки муолажа қилувчи шахс икки ракъат нафл намозини содиқлик, ихлос, хотиржамлик ва ҳушуъ билан кечанинг охирги учдан бирида ўқийди, сўнг Аллоҳга сеҳрнинг ўрнини билдиришини сўраб дуо қилади. Шунда ё туш кўриши, сезги пайдо бўлиб, сеҳрнинг ўрни қаерда эканига гумонида ғолиб келиши рўй бериши мумкин. Агар шундай бўлса, Аллоҳга янада кўпроқ шукрлар қилади.

6 - Қора седананинг ёғига «Руқия»ни ўқиб дам солиб, беморга оғриётган жой-ларини тонгда ва кечқурун ёғлаб уқа-лашни тавсия этиш мумкин. Бу сеҳрнинг ҳамма тури учун фойдадан ҳоли эмас.

Буҳорийнинг саҳиҳ тўпламларида собит бўлганки:

Пайғамбаримиз (с.а.в.) айтганлар: «Қора дон (седана) сом (ўлиш)дан бошқа барча касалликларга шифодир».

Баъзи юртларда қора седанани «Барака дони», баъзисида «Шуянез», арабларда «Алҳаббатус савдоъ» деб ҳам аталади.

Аллоҳ сеҳрнинг ўрнини билдирган бемор қиз

Бир қизни ҳузуримга олиб келишди, унга Қуръон ўқигач, кучли сеҳр қилинганини билдим. Зеро у тушида ҳам, ўнгида ҳам турли шарпаларни ва ғалати нарсаларни кўрар экан. Муҳими, унинг аҳлига ушбу муолажани қилинглар, Аллоҳ хоҳласа, сеҳр ботил бўлади, дедим. Улар: «Сеҳрни билишнинг бирор йўли борми?» - деб сўрашди. Мен ҳа, дедим. Улар: -«Нима у?» - деб сўрашди. Мен: «Аллоҳга дуо ва тазарруъ қилиш, айниқса, кечанинг охирги учдан бир қисмида, дуолар қабул бўладиган, Ер ва Осмоннинг эгаси дунё осмонига тушадиган вақтда», дедим.

Айтишларича, бу сўзларни эшитгач, бемор қизнинг ўзи шахсан намоз, дуо ва тазарруъ қилишни бошлаган. Натижада тушида бир киши унинг қўлидан олиб, уни уйдаги бир жойга бошлаган ва сеҳр кўмилган ерни кўрсатган. Тонг отгач эса қиз аҳлига буни айтиб берган. Айтилган жойга бориб, айнан ўша жойдан сеҳрни кавлаб топишган ва уни тозалашган, қиз сеҳрдан шифо топган. Оламлар Роббиси Аллоҳга ҳамду - санолар бўлсин!!!

Абдусалом Балийнинг

"Сеҳр ва жодудан сақланиш йўллари"китобидан