loader
Foto

Эрдўған Исроилнинг шифохонани бомбалашига эътироз билдирди

Исроилнинг Ғазодаги ал - Аҳли Баптист шифохонасини бомбалаши оқибатида илк аниқлашларга кўра 500 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.



Президент Режеп Таййип Эрдўған, Исроилнинг Ғазодаги ал - Аҳли Баптист шифохонасини бомбалаши ҳақида: “Тарихда мисли кўрилмаган бу ваҳшийликни тўхтатиш учун ҳаммани чора кўришга чақираман”, - деди.

Президент Эрдўған, қонли ҳужум ортидан ижтимоий тармоқдаги саҳифасида бир пост қолдирди.

Эрдўған унда: “Ичида аёллар, болалар, гуноҳсиз инсонлар бўлган шифохонани бомбалаш Исроилнинг энг асосий инсоний қадриятлардан маҳрум бўлган ҳужумларининг сўнгги намунасидир. Ғазода юз берган ва тарихда мисли кўрилмаган бу ваҳшийликни тўхтатиш учун бутун инсониятни чора кўришга чақираман”. – деган ифодаларга ўрин берди.

Исроилнинг ал - Аҳли Баптист шифохонасини бомбалаши оқибатида илк аниқлашларга кўра 500 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Мавзу ҳақида Ғазодаги Соғлиқни Сақлаш вазирлиги матбуот хизмати котиби Ашраф ал – Қудра маълумот бўлишди.

Ҳаётдан кўз юмганларнинг кўпчилиги чақалоқлар, болалар ва аёллардан иборат.

Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос воқеа ортидан 3 кунлик мотам эълон қилди.