loader
Foto

Одамларнинг ўз даражаларига қараб бандалик қилишлари

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло учун бандалари ўртасида тенг қилган бандаликдан ташқари ҳар кимнинг ўз даражасига қараб бандалик қилиш бор. Улардан:

Олимнинг зиммасида Аллоҳ таоло Расули соллаллоҳу алайҳи васалламни у билан юборган суннат ва илмни тарқатиш бандалиги мавжуд. У жоҳилга юкланмаган. Олимга бошқасида бўлмаган сабр бандалиги ҳам лозим.

Ҳокимга ҳақиқатни ўрнатиш, уни амалга ошириш ва кимнинг устида турса, уни лозим тутиш, бунга сабр қилиш бандалиги мавжуд. Унингучун курашиш муфтийга лозим эмас.

Бойнинг зиммасида эса камбағалга лозим бўлмаган молидаги ҳақларни адо қилиш бандалиги бор.

Қодир одам зиммасида ожизга юкланмаган амри маъруф ва наҳйи мункар бор.

Яҳё Ибн Муоз Розий бир куни жиҳод, амри маъруф, наҳйи мункар ҳақида гапирди. Шунда бир аёл: “Бу биздан ечилган (соқит қилинган) вожиб амал. Эй аёллар жамоаси, сизлардан қўл ва тил қуроли олинган. Лекин сизлардан қалб қуроли ечилмаган”, деди. Яҳё Ибн Муозга: “Тўғри айтдингиз, Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин!” деди.

Иблис одамларнинг кўпчилигини зикр, қироат, намоз, рўзани амалга ошириш, дунёдан зоҳидлик ва узилишни чиройли қилиб кўрсатиб, ғурурга кетказади. Улар юқоридаги бандаликни бекор қиладилар, қалблари уни амалга оширишини гапирмайдилар. Улар пайғамбарларнинг меросхўрлари - содиқ уламолар наздида дин кифоя қилмаган одамлардир. Чунки дин Аллоҳ таоло буюрган нарсани амалга оширишдир. Ўзига вожиб бўлган Аллоҳнинг ҳақларини тарк қилган одам Аллоҳ ва Расули наздида гуноҳкордан ҳам ёмон ҳолатдадир (яъни дин фақат намоз, рўза ва шу каби амаллардан иборат эмас. Ўзининг бур-чини ҳам бажариши лозим).

Кимнинг Аллоҳ таоло Расули соллаллоҳу алайҳи васалламни юборган нарса ва у зот ҳамда ас-ҳоблари унинг устида бўлган нарсадан хабари бўлса, дин билан ишора қилинадиган жуда кўпчилик, яъни ўша ажралиб, алоҳида бўлиб зоҳид-лик қиладиганлар Аллоҳнинг дини нусратига энг кам (ҳисса қўшган) инсонлардир.

Диннинг офати фақат ейдиган нарсалари ва риёсатлари омонда бўлган, динга қарши нарса-ларда динга бепарволардан бўлади! Уларнинг яхшилари маҳзун ва ўзини йиғлаганга соладигани! Агар ундан мансабида ёки молида уни шарманда қиладиган нарсаси тортиб олинса, бор кучини сарфлайди, кучи етганча инкор қилиш даражаларидан фойдаланади. Улар Аллоҳнинг азобидан (вақтинча) тушиб (қутулиб) қолиш-ларига қарамай, дунёда ўзлари сезмаган ҳолда балога гирифтор бўлганлар. У қалблар(и)нинг ўлишидир! Чунки банданинг Аллоҳ ва Расули учун ғазаби кучлироқ ва динга ёрдам бериши мукаммал бўлса, қалби тириклиги тўкис бўлади”.

Ҳорис Муҳосибийнинг

"Рисолатул мустаршидийн"китобидан