loader
Foto

Арзимас нарсалар сизни синдирмасин

Қанчадан-қанча кишилар жуда ҳам кичик, ҳатто эслашга арзимас ишлар сабабли ғам чекиб юради.

Мунофиқларга қаранг, уларнинг фаолиятлари қандай тушкун, шаштлари қанчалар ҳам паст бўлмаса. Қуйидагилар уларнинг сўзларидир: “Иссиқ ҳавода қўзғалмангиз!”(Тавба сураси 81-оят.); “Менга изн беринг, мени фитнага қўйманг”(Тавба сураси 49-оят.); “Улардан яна бир гуруҳи эса: “Уйларимиз очиқ-сочиқ”, деб Пайғамбардан изн сўрадилар”(Аҳзоб сураси 13-оят.). “Бизга бирор офат етиб қоли-шидан қўрқамиз”, деб улар томон интилаётганини кўрасиз”(Моида сураси 52-оят.); “Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бизларга фақат ёлғон ваъда қилган эканлар”(Аҳзоб сураси 12-оят.).

Эҳ, умидлари пучга чиққан кимсалар, эй бечораҳол инсонлар!

Уларнинг бор ғами қорин, идиш-товоқ, қават-қават уй ва қасрлар бўлиб, нигоҳларини ибрат осмонига қаратмайдилар, фазилатлар юлдузларига ҳеч назар солмайдилар. Уларнинг энг катта ғами ва илми улови, кийими ва зиёфатларидир.

Кўпларнинг азиз умри эртаю кеч хотинлари ёки фарзандлари ё яқинлари билан жанжал ёки ножўя сўзларни эшитиш ёки арзимас нарсалар устидаги мунозаралар билан кечади. Бу ҳол ўша кимсаларнинг мусибатларидир. Уларда интилса арзийдиган олий мақсад ҳам, вақтини сарфлашга арзирли буюк ишларга қизиқиш ҳам йўқ. “Агар идиш сувдан бўшаса, уни ҳаво тўлдиради”, деб бежизга айтишмаган.

Шундай экан, сиз ҳам муҳим деб билган ва унинг учун ғам чекаётган ишларингиз борасида фикр юритинг: ҳақиқатда у ишингиз ғам чекишга арзийдими? Чунки сиз унга ақлингиз, вужудингиз, қонингиз, роҳатингиз ва вақтингизни сарф этмокдасиз. Агар ғам чекаётган нарсангиз арзимас бўлса, демак, у савдода зарар, нархи жуда арзимас бўлган надоматдир. Руҳиятшунослар: “Ҳар бир нарса учун ақл доирасида чегарани тайин қил, Аллоҳ азза ва жалланинг “...Дарҳақиқат, Аллоҳ барча нарса учун миқдор - ўлчов қилиб қўйгандир”, деган сўзига ишон. Ҳодисаларни ўз ҳажми, вазни ва микдорича баҳола. Зулм ва ҳаддан ошишдан сақлан!" дейишади.

Хушфеъл саҳобаларнинг дарахт остидаги ғамлари байъатга вафо қилиш эди. Улар Аллоҳ розилигига эришдилар. Аммо улар ичида бир киши бўлиб, у туясининг дардида эди. Оқибатда байъатдан мосуво бўлди ва маҳрумлик жазосига мубтало бўлди.

Доктор Оиз Қарнийнинг

"Ўкинма"китобидан