loader
Foto

Тақдирга ақлнинг рози бўлиши энг тўкис ибодатдир

Абу Вафо ибн Ақил роҳимаҳуллоҳ айтади: “Билингки, ақлнинг Холиқ субҳанаҳу ва таоло қилган ишларига рози бўлиши ибодатларнинг энг тўкиси, машаққатли ва қийинидир. Аллоҳ таоло бизни ишларнинг оқибатини мулоҳаза қилишдан ожиз эканимиз ҳақида огоҳлантириб, шундай марҳамат қилган:

“Балким, сизлар ёқтирмаган нарса (аслида) ўзларингиз учун яхши, ёқтирган нарсангиз эса (аслида) сизлар учун ёмон бўлиб чиқар. Аллоҳ билур, сизлар эса билмайсизлар” (Бақара сураси, 216-оят).

Матн:

Аллоҳ сени у учун хоҳлаган нарсага рози бўл. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Аллоҳ сен учун тақсим ҳилган нарсага рози бўл, одамларнинг энг бойи бўласан. Аллоҳ сенга ҳаром ҳилган нарсадан четлан, одамларнинг энг парҳезкори бўласан”, деган.

Ҳорис Муҳосибийнинг

"Рисолатул мустаршидийн"китобидан