loader
Foto

АПЛда 9-тур ўйинларида Исроил ва Фаластин байроқларидан фойдаланишни тақиқланди

Англия премер-лигаси раҳбарияти шу дам олиш кунлари бўлиб ўтадиган 9-тур ўйинларида Исроил ва Фаластиннинг ҳар қандай байроқларидан фойдаланишни тақиқлади, деб хабар бермоқда Daily Mail.

Манбага кўра, шу йўл билан Премьер-лига Яқин Шарқдаги воқеалар сабабли ҳар қандай кўнгилсиз ҳодисалардан қочишни истамоқда. Бироқ ўйинлар бир дақиқалик сукут билан бошланади ва футболчилар мотам тасмаси тақиб ўйинга тушади.

Шу дам олиш кунлари Англиянинг қуйи лигаларида ҳам худди шундай чекловлар қўлланилади.

7 октябрь куни Исроил мудофаа кучлари Фаластин томонининг йирик ракета зарбаларига жавобан Ғазо секторида ҳарбий операция бошлаганди.

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР (КАЛИТ СЎЗ БЎЙИЧА)

АПЛ ЛГБТ-ҳамжамиятини қўллаб-қувватлади (фото)