loader
Foto

Оламнинг кенгайиши

Олимларнинг ҳозирги кунда энг сўнгги илғор технологиялар ёрдамида олиб бораётган тадқиқотлари, ҳисоб-китоблари ва кузатувлари  инсониятга оламнинг яратилишига доир кўплаб маълумотларни очиб бермоқда. Ана шундай маълумотлардан бири - коинотнинг мунтазам кенгайиб бораётганлигидир.

Коинотда тинимсиз ўзгаришлар содир бўлиб туриши, айни пайтда унинг муттасил кенгайиб бораётганлиги ҳақидаги назарий тахминлар илк бор йигирманчи асрнинг бошларида рус физиги Александр Фридман ва бельгиялик тадқиқотчи Георг Леметрлар томонидан илгари сурилган эди. Улар ўз ҳисоб-китоблари асосида ана шундай хулосага келдилар.

Бу фараз 1929 йилда АҚШнинг, Калифорния штатидаги Маунт Уилсон расадхонасида тасдиқланди. Америкалик астроном Эдвин Хаббл қучли телескоп орқали осмон гумбазини кузатаркан, ажойиб бир ҳодисанинг гувоҳи бўлди. Юлдузлар ва галактикалар мудом бир-биридан узоқлашиб борар экан. Бу кашфиёт фан тарихида кескин бурилиш ясаб, бутун илм аҳлини ҳаяжонлантириб юборди. Агар осмон жисмлари бир-биридан узлуксиз равишда узоқлашса, демак, бутун оламнинг ҳажми ҳам муттасил кенгайиб боради. Бу жараённи мана бундай мисол билан тушунтириш мумкин. Агар ҳаво пуфакчасининг сиртига нуқтачалар қўйиб чиқиб, уни шишира бошласак, нуқтачалар ҳам секин-аста бир-биридан узоқлаша бошлайди. Коинотдаги юлдузлар ҳам худди шу тарзда бир-биридан узоқлашиб борар экан.

Бундан ўн тўрт аср муқаддам эса, ривожланган фан ҳам, тараққий этган технологиялар ҳам мавжуд бўлмаган даврда ҳеч бир инсон бу далилдан хабардор бўлмаган.

Аммо қуръони Каримда коинотнинг кенгайиб бориши ҳақида очиқ-ойдин оятлар нозил қилинган.

Ерни эса ёйиқ-кенг қилиб қўйдик. Бас, (Биз) нақадар яхши Ёйгувчидирмиз. Ваз-Зориёт сураси, 48-оят