loader
Foto

Эронда ҳижоб киймагани учун калтакланган қиз вафот этди

Эронда бир неча ой давомида реанимацияда ётган 16 ёшли Армита Гераванд вафот этди. Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, у ҳижоб киймагани учун метрода диний полиция томонидан ушланганида оғир яраланган, деб хабар беради ВВС.

“28 кун давомида реанимация бўлимида даволанган теҳронлик талаба Армита Гераванд вафот этди”, – деб хабар берди Эрон Ислом Республикаси Ёшлар вазирлигига қарашли Борна ахборот агентлиги.

Hengaw мустақил инсон ҳуқуқлари ташкилотига кўра, метродаги воқеа 3 октябрь куни содир бўлган.

Божхона ва диний полиция уни платформада тўхтатиб, рўмол ўрашини талаб қилган. Қиз рад этгач, унга куч ишлатишган ва натижада қиз яқин атрофдаги ҳарбий госпиталга етказилган.

Бу мамлакат расмийлари қиз полиция ходимлари томонидан яраланганини қатъиян рад этади.

Армита Гераванд октябрь ойининг бошида комага тушди.

Кўпчилик эронликлар Армитанинг ишини ўтган йили 22 ёшли Маҳса Аминининг ишига қиёслаган. Маҳса бир неча кундан кейин полиция машинасида калтакланганидан сўнг вафот этди, у ерда ҳам ҳижоб қоидаларига риоя қилмагани учун ҳибсга олинган.

Унинг ўлими мамлакатда оммавий норозиликларга сабаб бўлди ва патрулнинг вақтинча тўхтатилишига сабаб бўлди. Маҳса Аминий вафотидан кейин Эронда кўплаб иш ташлашлар бўлиб ўтди, бироқ бутун аҳоли уларга оммавий равишда қўшилмади.