АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш талаби билан чиқиши вақтида намойишчилар Конгрессга бостириб кирди. Буни C-SPAN мезбонлик қилаётган учрашувдан олинган кадрлар тасдиқлайди.
Видеода Блинкен қичқирган фаолларни полиция кузатиб қўйган пайтда уларга деярли икки дақиқа жимгина тикилиб қолди.
Аввалроқ Блинкен БМТ Хавфсизлик кенгашининг Яқин Шарқдаги вазиятга бағишланган йиғилишидаги чиқиши чоғида Исроил ҳукумати фаластинлик тинч аҳоли хавфсизлигини таъминлаш учун барча эҳтиёт чораларини кўришга мажбур эканини айтган эди.