loader
Foto

Оилавий ҳаётни кўз – кўз қилиш

Ҳозирги кунда ўзини “ҳурмат қилган” инсон безатилган дастурхонини Instagram учун расмга олмасдан, овқатланишни бошламайди. Ҳеч қандай оилавий саёҳатлар ижтимоий тармоқлардаги фотоҳисоботсиз қолиб кетмайди, ҳаётда содир бўлган ғам - ташвишлар ҳақида кўп маъноли баландпарвоз статуслар натижасида бутун олам хабардор бўлиши керак.

Фуқароларнинг шахсий ва оилавий ҳаёти дахлсиз бўлмай қолди, эндиликда бу жамият мулки, ва унда эринмаган ҳар қандай инсон иштирок этиши мумкин.

Бу нима? Телбаликми, эпидемиями?

Инсонларнинг ўз ҳаётини кўз – кўз қилиш билан боғлиқ носоғлом истагини қандай тўғри номлаш мумкин?

Мен ҳайратланишдан ва ўзимга қуйидаги саволларни беришдан тўхтамайман: “Буларнинг бари нима учун қилинади?”, “Инсонлар ўз ҳаётини намойиш этиб, қандай фойда олишади?”

Биз қилмоқчи бўлган ҳар бир ишимизда моҳият бўлиши лозим. Ҳаттоки, жониворлар ҳам ўзларига фойда келтирмайдиган ҳаракатларни бажаришмайди. Инсон учун ўзининг шахсий ҳаётини оммалаштиришнинг қандай моҳияти ва фойдаси бўлиши мумкин?

“Лайкларми”? “Комментларми” (Изоҳлар)? “Қўшилган халойиқми”? Шунинг учун инсонлар ўзларини ошкор қилмоқдами?

Бу уларга нима беради? Ўз расмлари остидаги минглаб лайкларни кўриб, завққа тўла комментарияларни ўқишдан улар қандай ҳақиқий фойда олишади?

Ахир қандай?!

Мен мазкур саволларга ҳеч ҳам жавоб топа олмайман.

Лекин мен аниқ биламанки – бу нафақат телбалик, балки шу билан шуғулланаётганлар учун катта зарар келтирадиган ҳолатдир.

Нима учун? Мен бу саволга жавоб беришга ҳаракат қилиб кўраман.

Ўйлаб кўринга, ижтимоий тармоқда бошқалар қўяётган расмлардагидай ҳар кимнинг ҳам қаерларгадир саёҳат қилишга, ниманидир харид қилишга ёки таоми учун ишлатишга имкони йўқ. Бу вазиятда ўз ҳолидан қониқмаслик натижасида инсонлар қалбида ҳасад, адоват ва бошқа салбий туйғулар уйғониши мумкин.

Ўзгаларнинг фаровон ҳаёти ва бахти туфайли инсонларнинг қалбида вужудга келган бу салбий туйғулар, кўз тегиши ва назарланишнинг сабаби бўлиши мумкин, бу ҳақда “Фалақ” сурасида аниқ ва равшан айтилган: “Тонг Роббисидан паноҳ сўрайман. У яратган нарсалар ёмонлигидан. Ва кириб келган қоронғулик ёмонлигидан. Ва тугунларга дам солувчилар ёмонлигидан. Ва ҳасад қилган ҳасадчининг ёмонлигидан, деб айт” (Фалақ сураси, 1-5).

Шундай экан, ўз ҳаётини кўз – кўз қилиб, инсонлар ўзлари ва оилаларига зарар олиб келадилар. Оилаларимизда содир бўлаётган ажримлар, болаларнинг ўзини тутишининг ёмонлашуви, жамиятда тарқалган касалликлар, кўп учраётган жанжаллар бунинг яққол исботидир.

Бунинг бари очиқ тармоқ ҳаётининг натижасидир, унда эринмаган ҳар қандай кимса иштирок этиши мумкин...

Эй ака – укалар ва опа – сингиллар, уйлаб кўрингчи, ана шу лайклар сизнинг соғлиғингиз, оилавий тотувлигингиз, фарзандларингиз ва яқинларингизнинг фаровонлигига арзийдими? Бир неча қойил қолган комментариялар учун ўзингиз ва оилангизни хатарга қўйиш арзирлимикин?

Ҳаётимизни кўз – кўз қилар эканмиз, биз ўзимизга зиён етказамиз, буни эса ҳар қандай кўринишда бўлмасин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Зарар бермоқ ҳам, зарар етказмоқ ҳам йўқдир!” (Ибн Можа, Дориқутний ва бошқалар ривояти).

Инсонлар бу ҳақда тафаккур қилишлари ва ўз ҳаётларини “Ойна ортидаги” реалити шоуга айлантиришни тўхтатишлари лозим. Бунда зарардан бошқа нарса йўқ. Бизнинг шахсий ва оилавий ҳаётимиз – бу оила учун маҳфий сақланадиган сирдир. Биз атрофдаги қизиқувчан кўзлардан мана шу сирлиликни асрар эканмиз, оилаларимизга тотувлик, ҳамфикрлилик ва ўзаро ҳурмат қайтади.

Мен Аллоҳ Таолодан барчамизни ҳақ йўлга бошлашини ва оилаларимизни ёмон кўзлардан, инсон ва жинларнинг сеҳр – жодусидан муҳофаза қилишини сўрайман. Мазкур мақолада ёзилганлар мусулмонлар учун манфаатли бўлсин ва кимнидир Интернетда кейин эълон қилиш учун таом ва фарзандларини, эр ёки хотинини расмга олиш билан шуғулланишдан тўхтатсин.

Қадрли ака – ука, опа – сингиллар, сизларга икки дунё саодати насиб этсин!