loader
Foto

Эронда эрига хиёнат қилган аёл ўлимга ҳукм қилинди

Эрон суди зино қилган аёлни тошбўрон қилиш орқали ўлимга ҳукм қилди. Бу ҳақда ABC News хабар берди.

Маълум қилинишича, рафиқаси аёллар спорт залида мураббий бўлиб ишлаган, эри эса видеокузатув камерасидан унинг бошқа эркаклар билан алоқаси борлигини билиб, полицияга мурожаат қилган. Оқибатда аёл зино сабабли тошбўрон қилиш билан ўлимга ҳукм қилинган.

Эрон қонунларига кўра, аёл ўлим жазоси устидан шикоят қилиши мумкин, чунки Эрон судлари баъзан ватанга хиёнат қилган одамларни ўлимга ҳукм қилган бўлса-да, апелляциядан сўнг ҳукм енгилроқ жазога алмаштирилиши мумкин.

Эрон ўлим жазосини кенг қўллагани учун халқаро босим остида. БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Эрон одамларни “ташвишли даражада” қатл этаётганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, 2023 йилнинг дастлабки етти ойида камида 419 киши ўлим жазосига ҳукм қилинган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 30 фоизга кўпдир.

Эронда ўлим жазоси назарда тутилган жиноятлар қаторига зино, қотиллик, зўрлаш, қуролли талончилик, одам ўғирлаш ва гиёҳванд моддалар савдоси киради.