loader
Foto

БМТ Ғазода ҳалок бўлган ходимларни эълон қилди, даҳшат

Ғазо секторини бомбардимон қилиш чоғида БМТ ўз фаолиятининг бутун тарихида мисли кўрилмаган йўқотишларга учради – можаро зонасида Жаҳон ташкилотининг 88 нафар ходими ҳалок бўлди.

Ҳалок бўлганларнинг барчаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлигида (УНРWА) ишлаган. Жаҳон ташкилотининг гуманитар агентликлари раҳбарларининг қўшма баёнотида таъкидланишича, илгари дунёда ҳеч бир можаро БМТ учун бундай улкан йўқотишларга олиб келмаган.

Аввалроқ Жаҳон ташкилоти Исроилни Ғазода ҳарбий жиноятлар содир этишда айблаган эди. БМТ маълумотларига кўра, Ғазо секторида ҳалок бўлган ҳар иккинчи одам бола. Айни пайтда исроиллик вазир анклавга атом бомбасини ташлашни таклиф қилди.