loader
Foto

Иордания ҳаво кучлари Ғазога шошилинч тиббий ёрдамни парашют билан ташлади

Иордания ҳарбий-ҳаво кучлари Ғазо секторига Фаластин анклавида фаолият юритувчи Иордания дала госпитали учун мўлжалланган тиббий ёрдамни етказди, бу ҳақда Иордания қироли Абдулла II ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги твитида маълум қилди, деб хабар берилди.



Иордания монархининг айтишича, ҳаво ташлаш ҳаракатлари ярим тунда содир бўлган, шошилинч тиббий ёрдам Ғазо секторидаги Иордания дала касалхонасига парашют билан туширилган.

“Бизнинг жасур ҳаво кучларимиз ярим тунда Ғазо секторидаги Иордания дала касалхонасига тез тиббий ёрдамни ҳаво орқали етказди. Ғазо урушида жабр кўрган биродарларимизга ёрдам бериш бизнинг бурчимиздир. Биз ҳар доим фаластинлик биродарларимизнинг ёнида бўламиз”, — деди қирол Абдулла II.

Исроил ҳарбийлари Ғазо секторига тиббий ёрдам етказиш бўйича Иордания билан “мувофиқлашгани”ни айтди.

Иорданиянинг Ғазога тиббий буюмлар етказиб бериш масаласи АҚШ ва Исроил билан келишилган, деб ёзади The Times of Israel америкалик расмийга таяниб.

Иордания армиясининг маълум қилишича, ҳаво зарбаси Иордания Қироллик ҳаво кучлари томонидан амалга оширилган, чунки Иорданиянинг Ғазодаги дала касалхонаси Ғазо секторига ёрдам етказиб беришда кечикиб қолгани сабабли деярли таъминотсиз қолган эди.

Иордания қуролли кучларининг маълум қилишича, шифохона тиббий анжомларнинг жиддий танқислигига қарамай очиқ қолмоқда ва Ғазо секторидаги азоб-уқубатларни енгиллаштириш учун ўзининг инсонпарварлик вазифасини бажармоқда.

Ғазо секторидаги Иордания дала касалхонаси 2009 йилда ташкил этилган ва Иордания армияси назорати остида. Тиббиёт муассасаси кунига 1000 нафардан 1200 нафаргача аҳолига бепул хизмат кўрсатади. Бир неча ҳафта аввал Исроил томонидан атрофдаги ҳудудларнинг бомбардимон қилингани, шунингдек, унга олиб борувчи йўлларнинг тўсиб қўйилгани туфайли шифохона бутунлай ишдан чиққани хабар қилинган эди.

Бошқа араб давлатлари сингари, Иордания ҳам Исроилнинг Ғазо секторини бомбардимон қилганини қоралади, ХАМАС бошқараётган анклавдаги расмийлар эса камида 9922 фаластинлик ҳалок бўлганини айтди.

Ўтган ҳафта Амман Исроилни “мисли кўрилмаган гуманитар фалокат” юзага келтирганликда айблаб, Исроилдаги элчисини чақириб олди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР