loader
Foto

Исроилнинг "ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи": тажовузкор ўзини ҳимоя қила оладими?

Исроилнинг фаластинликларга қарши ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эканлигини даъво қилиш, Қўшма Штатлар Кубани аннексия қилиб, босиб олган ва ноқонуний аҳоли пунктларини қуришни бошлаганидан фарқли ўлароқ, Америка тажовузкорлигига жавобан ҳаракат қилаётган кубаликларга қарши "ўзини ҳимоя қилиш" ҳуқуқига эга эканлигини даъво қилганидан кам эмас. (Қўшма Штатлар ҳали ишғол қилмаган ва Гуантанамо қамоқхонаси каби ўз мақсадлари учун фойдаланмаётган ҳудудларни назарда тутилади).

Сўқир фундаменталистлар ва умид қилиб бўлмайдиган даражада порахўр сиёсатчилардан ташқари ҳамма бундай вазиятда АҚШ нинг қаршилик кўрсатаётган кубаликларга қарши ҳаракатлари "ўзини ҳимоя қилиш" сифатида баҳоланиши мумкин деган таклифдан кулишади. Худди шундай, дунё Исроил тажовузкорлигига қаршилик кўрсатувчи фаластинликларга қарши Исроилнинг "ўзини ҳимоя қила олади" деган фикрга кулиб юборади.

Халқаро ҳуқуқ ҳар қандай бола учун тушунарли бўлган ушбу вазиятнинг оқилона динамикасини акс эттиради. Жоржтаун университети халқаро ҳуқуқ профессори Нура Эракат (Noura Erakat) шундай изоҳ беради: "... ишғол аллақачон мавжуд бўлгандан кейин, тартибни тиклаш учун полиция кучларидан фарқли ўлароқ, қуролли ҳужумга жавобан ҳарбий куч ишлатиш босқинчи давлатнинг ҳуқуқини ҳимоя қилишнинг мавжуд воситаси эмас".

... 1967 йилда белгиланган халқаро ҳуқуқ бўйича ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи Ғарбий Соҳил ёки Ғазо сектори аҳолиси томонидан реал ёки тахмин қилинган таҳдидга қарши ҳаракатларига нисбатан Исроил учун мавжуд эмас.

Босқинчи давлат ўзи босқинчи сифатида масъул бўлган ҳудудда ўзини ҳимоя қилиш учун ҳарбий куч ишлатишни оқлай олмайди.

Бироқ, кучлилар кучсизларни эксплуатация қилганда, улар одатда оддий ақл-идрокни бекор қилишга ва ўз ҳаракатларини оқлаш ёки бу даҳшатли ҳаракатларга ўзларини ишонтириш учун қонунларни қайта ёзишга ҳаракат қилишади. Мисол учун, испан инквизицияси ўзи қийноққа солганларга нисбатан бир нечта қоидалар билан чекланди (қийноқлар қонсиз бўлиши кераклигидан ташқари). Шундай қилиб, инквизиция бармоқлар учун исканжани қўллаш ўрнига (Европада жуда яхши кўрилган усул) одамларни тириклайин ёқиб юборди ва шу билан бирга иккиюзламачилик билан ҳеч ким қон тўкилмагани учун инквизиторлар ҳеч қандай ахлоқий ва черков қонунларини бузмаганликларини эълон қилдилар, ҳар ҳолда ўзининг бузуқ тушунишида. (Турли қийноқлар пайтида одамлардан барибир қон кетарди, аммо кейин инквизиторлар ўзларининг қоидаларига эътибор ҳам бермай қўйдилар).

Исроил, АҚШ ва барча жирканч бузуқ куч марказлари айнан шундай қилишлари аниқ. Эракат Исроилнинг халқаро ҳуқуқ билан ўйнаётган ўйинларини шундай изоҳлайди: Исроил халқаро ҳуқуқ маъносида Фаластин ҳудудларини ишғол қилмаганини даъво қилиб, халқаро ҳуқуқни четлаб ўтишга ҳаракат қилмоқда. БМТ Хавфсизлик Кенгаши, Халқаро Суд, БМТ Бош Ассамблеяси ва Исроил Олий суди бевосита Исроил ҳукуматининг позициясини рад этди.

2012 йилда БМТнинг Ирқий камситишларга барҳам бериш бўйича қўмитаси сессиясида у ўнлаб йиллар давомида босиб олинган ва унга ҳамроҳ бўлган қатағонлардан иборат ҳозирги шароитни апартеидга тенглаштирган эди. [Халқаро суд қарорига кўра, "Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомининг 51-моддаси [ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи тўғрисида] Исроилнинг ноқонуний босиб олган ва мустамлака қилган ҳудудларидаги тажовуз ва қирғинларига қўлланиши мумкин эмас.

...Исроил ўзининг мустамлакачи ҳокимиятини ҳимоя қилиш мақсадида ҳарбий куч ишлатишни оқлаш учун халқаро ҳуқуқни бузмоқда/қайта талқин қилмоқда... Шундай қилиб, Исроил: ...Ғазо сектори аҳолисини ўз армиясидан фойдаланиш имкониятисиз ва ўзини ҳимоя қилиш учун ҳақиқий имкониятга эга бўлмасдан дунёдаги энг қудратли армиялардан бирига қарши туришга мажбур қилмоқда.

Агар Исроил ор-номус каби «арзимас» нарсалар ҳақида қайғурса, у Ғазо аҳолисига ўзини ҳимоя қилиш учун бошқариладиган қуролларга эга бўлишга ёрдам берган ёки рухсат берган бўларди. Бироқ, Исроил давлати Исроил ҳарбий объектлари учун мўлжалланган бошқариладиган ракета зарбалари билан шуғулланишдан кўра, Исроилнинг аҳоли пунктларига етиб борадиган бир нечта бошқарилмайдиган ракеталарни ўзлаштириш учун ўзининг тинч аҳолисидан тирик қалқон сифатида фойдаланишни афзал кўради (Исроил ҳар доим қўллаган тактика).

Эракат шундай хулосага келади: Исроил давлатининг хатти-ҳаракати "халқаро гуманитар ҳуқуқ тизимига нисбатан ҳақоратдир", демак, "бу қоидабузарликка қарши туриш ва тинч аҳоли ҳимоясини таъминлаш масъулияти ўз ҳукуматларига халқаро қонунларга риоя қилишни талаб қилиш орқали таъсир қилиши мумкин бўлган фуқаролар, ташкилотлар ва оммавий ҳаракатлар зиммасига тушади."Ҳукумат хулқ-атворига таъсир ўтказишда сиёсий сафарбарликка муқобил йўқ".

...Кейинги савол, фаластинликлар Исроилнинг ноқонуний босиб олиниши, аннексия қилиниши, аҳоли пунктлари қуриш ва тажовузга қарши туриш учун қурол ишлатиш ҳуқуқига эгами?

Агар Америка Қўшма Штатлари ва Куба ҳақидаги метафорага мурожаат қилсак, соғлом фикр ва адолат туйғуси "ҳа, албатта" жавобини таклиф қилади. Яна бир бор таъкидлаймизки, Америка фуқаролари Фаластинликларга Исроил қуролли тажовузидан ўзларини ҳимоя қилиш учун куч ишлатишга рухсат берилганми деган саволга дарҳол жавоб бермасликларининг ягона сабаби, Америка фуқароларининг соғлом фикр ва дунё фикрини акс эттирувчи маълумотларга эга эмаслигидир. Улар учун мавжуд бўлган маълумотлар АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган тажовузкорлар фойдасига жиддий тарзда қарама-қарши бўлган фикрни акс эттиради ва тўғридан-тўғри ва онгсиз таклиф ва нозик ишоралар орқали табиий этноцентризмга ёки тўғридан-тўғри ёлғонга таянади.

Аммо халқаро ҳуқуқни оладиган бўлсак, у ҳар қандай ёш боланинг ҳам ақлим етиши мумкин бўлган даражада вазиятни оқилона талқин қилади. Яқин Шарқ олимлари Левайн (LeVine) ва Ҳожар (Hajjar) фаластинликларга: ... ишғолга қарши туриш учун қурол олиш тақиқланмаганлигини тушунтирадилар.

I қўшимча протокол халқнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини амалга ошириш учун хорижий ишғолга, шунингдек, мустамлака устунлигига қарши туриш ва ирқчи режимларга қарши курашиш учун қуролли куч ишлатиш ҳуқуқини белгилайди. Протокол халқаро гуманитар ҳуқуқ нормаларини ассиметрик урушларга (давлатлар ва нодавлат субъектлар ўртасидаги) нисбатан киритиш учун қабул қилинган.

Исроил ушбу Протоколни имзолашдан бош тортди (Америка Қўшма Штатлари каби) ва нодавлат субъектлари уруш қонунларига бўйсунган тақдирда ҳам юқорида санаб ўтилган мақсадлар учун курашиш ҳуқуқини тан олмайди. Бироқ қуролли куч ишлатишнинг қонунийлиги мухолифларнинг мавқеига эмас, балки урушаётган томон халқаро гуманитар ҳуқуқнинг юқоридаги тамойилларига амал қилиши ёки қилмаслигига боғлиқ. (Доктор Норман Финкельштейн (Norman Finkelstein) ва бошқалар ҳужумга учраган томон МГПнинг техник доирасида жавоб қайтариш ҳуқуқига эгами ёки йўқми, яъни фаластинликлар уларни тўхтатувчи восита сифатида ишлатиш учун ракеталарни бошқарганми ва шунинг учун қонуний рухсат берилганми? Йўқ. Бу уларнинг ўзларида мавжуд бўлган энг самарали воситалардан фойдаланган ҳолда ўч олиш ҳуқуқига эга эмаслигини англатадими?)

Бундан ташқари, юқорида таъкидланганидек, можаролар тарихи давомида 30 га яқин одамнинг ҳаётига зомин бўлган фаластинликларга энг рамзий ва самарасиз ракета ҳужумлари нафақат Исроилнинг ноқонуний ишғоли шароитида, балки биринчи навбатда Исроилнинг Ғазодаги тинч аҳолига нисбатан аввалги қирғинларига "жавоб сифатида" амалга оширилган. Бу Исроил ҳаракатларининг ноқонунийлигини ва фаластинликларнинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини икки баравар оширади.

Фаластиннинг ҳимояланиш жавобини келтириб чиқарган Исроилнинг икки томонлама уруш жиноятларига (босқинчилик ва кейинги ҳарбий тажовузга) мисоллар: ... 2012 йил 5 ноябрда 23 ёшли руҳий касал йигит чегара тўсиғига жуда яқин турган пайти ўлдирилди, беш кундан кейин камида бир нафар футбол ўйнаётган бола ўлдирилди. Кейинги ҳолатда, қурбонларга ёрдам бериш учун воқеа жойига шошилган икки фаластинлик ҳам ҳалок бўлди - Исроил ҳарбийлари томонидан отилган учта снаряд оқибатида (2014 йилда исроиллик босқинчининг шунга ўхшаш ҳужумлари жавоб тариқасидаги ракета отишмаларига сабаб бўлганини Исроил тан олади].

Масалан, 2012 йилда Исроил ҳужумлари Фаластинни озод қилиш халқ фронтининг жавоб ҳужумига сабаб бўлди, у чегара яқинида армия жипига танкга қарши снаряд отди, тўрт нафар аскар яраланди. Бу ҳужум, ўз навбатида, Жабарийнинг ўлдирилишига ва Исроилнинг Ғазога қарши кенг кўламли ҳарбий операциясига туртки бўлди.

Исроилнинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини заифлаштирадиган иккинчи омил – ҳалок бўлган вақтида Жабарий Исроил билан кенг қамровли узоқ муддатли сулҳ тузиш бўйича Миср ҳомийлигидаги музокараларда иштирок этган. 17 ноябрь куни New York Times газетасидаги мақоласида ушбу музокараларда воситачилардан бири бўлган исроиллик олим Гершон Баскин (Gershon Baskin) айтишича, суиқасддан бир неча соат олдин Жабарий ушбу келишувнинг якуний вариантини олган.

... энг шафқатсиз ракета зарбалари тўлқинининг бевосита сабаблари Исроил қўшинлари томонидан фаластинлик тинч аҳолининг қирғин қилиниши ва бундай ракета ҳужумларини ниҳоят тўхтатиш бўйича музокараларда иштирок этган амалдорнинг ўлдирилиши эди. Бундан ташқари, Исроил расмийлари Жабарийнинг ўлдирилиши Фаластиннинг зўравон жавобини келтириб чиқаришини билишган ва кутишган ва бу уларнинг кейинги зўравонлик учун маънавий ва сиёсий жавобгарлиги ҳақида жиддий саволлар туғдиради.

Юқоридаги ҳолатлар 2014 йилда Ғазо секторидаги Исроил қирғинига жуда ўхшаш бўлиб, у ғазоликларнинг ўлдирилиши, жумладан, видеога ёзиб олинган болаларнинг ўлдирилишидан бошланган, АҚШ ва Европа Иттифоқининг розилиги билан ХАМАС ва Ғарбий Соҳил раҳбарияти ўртасида келишув фонида содир бўлган. Исроил яна бир "Фаластин тинчлик ҳужуми" эҳтимолидан ғазабланди, бу Исроилнинг расмий ва халқаро тан олинган чегараларидан ташқарида жойлашган ҳудудни ноқонуний мустамлака қилишни давом эттириш қобилиятига путур етказиши мумкин эди.

Дарҳақиқат, Исроилнинг Ғазо каби босиб олинган қочқинлар лагерларига нисбатан тажовузкорлиги "Исроил раҳбарияти томонидан қатъиян рад этилган, лекин халқаро ҳамжамиятнинг кўпчилиги томонидан қабул қилинган ҳақиқат асосида баҳоланиши керак, яъни 1967 йилда Исроил томонидан босиб олинган барча ҳудудлар, халқаро ҳуқуққа мувофиқ ишғол остида қолмоқда".

Шундай қилиб, профессорлар хулоса қиладилар: Босқинчи давлат босиб олинган ҳудудлар аҳолисига қарши кенг кўламли ҳарбий операция ўтказишга қонуний ҳуқуққа эга эмас. Аксинча, босқинчи давлат қонуний равишда бу аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга мажбурдир, лекин Исроил буни босиб олинган ҳудудларнинг ҳеч бир жойида қилмайди.

Босқинчи давлат ҳам ҳуқуқларга, жумладан, тартибни сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш ҳуқуқига эга. Аммо босқин контекстида бу вариантлар полиция чоралари ва кўпи билан бевосита таҳдидга қарши ўқотар қуроллардан фойдаланиш билан чекланган, аммо бу кенг кўламли уруш бўлиши мумкин эмас.

Айни пайтда, Исроил "Ғазо халқи ва ҳудудига, шунингдек, Ғарбий Соҳилга қарши кенг кўламли ва беғараз куч ишлатиш" амалиётини қўллайди. Ушбу ҳаракатлар "нафақат уруш жиноятлари, балки инсониятга қарши жиноятлар ва очиқ тажовузкор табиати туфайли тинчликка қарши жиноятлар контексти" ни ташкил қилади.

Барча тажовузкорлар ва жиноятчилар сингари, Исроил ҳам қаршиликка дуч келмасликни афзал кўради, шунинг учун табиийки, у фаластинликларнинг "ҳатто ўзини ҳимоя қилиш учун ҳам куч ишлатиш ҳуқуқига эга эмаслигини" таъкидлайди. Бу ўйламай қилинган баёнотлар "Исроил ўз сиёсатининг қонунийлигини ва амал қилмоқчи бўлган чораларни кўрсатиш учун қонунни қандай талқин қилишини яхшироқ тушуниш имконини беради".

... Зулмга қаршилик масаласида асосий ахлоқий «авторитет» сифатида тан олинган Маҳатма Ганди Исроилнинг Фаластинга нисбатан зулми ҳақида шундай деган:

[Исроилликлар] Фаластинда фақат арабларнинг раъйи билан жойлашиши мумкин... ва арабларнинг устун кучларга қаршилик кўрсатишига қарши ҳеч нарса дейиш мумкин эмас.

Манба: Global Research

Абу Муслим тайёрлади