loader
Foto

Чеченлар ва озарбайжонлар ўртасидаги тўқнашувда армани айбланди

Журналистнинг аниқлашича, низо рўй берган биринчи кун чеченлар бир озарбайжон йигитни қидиришган. Уларнинг қўлида тахмин қилинган жафокорнинг расмигина бўлиб, улар расмни бир-бирига WhatsApp орқали жўнатган. Ҳақиқатда эса бу йигит асли Арманистон фуқароси бўлиб, ўзин озарбайжон қилиб кўрсатган. 

Исбот тариқасида Аббасов қидирилаётган шахс билан қуйиб қўйгандай ўхшаш бўлган йигитнинг расми туширилган паспорт саҳифасини намойиш этган. Ҳужжат эгаси – 25 яшар Арманистон фуқароси Гарник Арамович Варданян.

Аввалроқ ОАВ «Неолит»даги тўқнашув миллатлараро характерга эга бўлмаган ва ижтимоий тармоқлардаги шахсий тортишувлар туфайли вужудга келганини хабар қилганди. Маълум қилинишича, фожиали ҳодисалар арафасида Алихон исмли Доғистонда туғилиб ўсган чечен йигит тахмин қилинишича, Ғариб Оруджов «бригадаси»дан бўлган озарбайжонлар билан ўзаро айтишиб қолган. Озарбайжонлар уни учрашувга чақирганлар ва Алихон хушидан кетиш касаллигига чалинган эканлигига қарамай, дўппослашган. Шундан сўнг пойтахтга турли минтақалардан Алихонни ҳимоя қилиш ва қасос олиш мақсадида чеченлар етиб келган. 

14 февраль куни бир гуруҳ чеченлар залга кириб, қарши томонни гаплашиб олишга таклиф қилади. Оруджев ва унинг ҳамроҳлари уларга лаббай деб жавоб беришади. Кўчага чиққач, улар чеченларнинг сони кўпроқ эканлигини кўришади. Бошланган жанжал ва ур-тўполон чеченларнинг ғалабаси билан тугайди. Оруджевнинг ўзи машинада қочиб қолишга улгуради, лекин унинг юрадиган йўналиши чеченларга маълум эди. Улар Оруджевни қувиб етиб, орқасидан отиб ташладилар.