loader
Foto

Ойша-Хафса Султон ким?

Ойша-Хафса султон қарийб 14 йил мобайнида, 1520 йилдан 1534 йилгача, ҳарамда энг нуфузли ва муҳим шахс бўган. У нафақат саройда, балки ундан ташқарисида ҳам ҳурмат ва эҳтиромга лойиқ бўлган. Аёл кўпинча давлат сиёсатига ҳам аралашиб турарди.

У, шунингдек, султоннинг биринчи хотини бўлган ва волида-султон мақомига эга бўлган. Усмонлилар салтанатида ўнинчи султон – 1494 йил Трабзонда таваллуд топган Сулаймон Буюкнинг онаси эди. Салим I билан унинг 5 та қизи ва 4 та ўғли бўлган: Сулаймон Буюк, Орхан, Муса, Коркут, Хадича, Фотима, Шах, Бейхан ва Хафса. Учта ўғил болалигида ўлат касаллигидан ўлиб кетган.

Ойша-Хафса Султон 1534 йилнинг март ойида вафот этган ва Истанбулнинг Фотиҳ туманида, Ёвуз Салим мақбараси яқинида эрининг ёнига дафн этилган. Мақбара 1884 йил рўй берган зилзила вақтида қаттиқ шикастланиб, уни тиклаш бўйича ишлар XX асрнинг биринчи ўн йиллигида амалга оширилган. Волида Ойша-Хафса ҳозиргача Туркияда энг севимли ва ҳурматли аёллардан бири саналади.

Маниса шаҳри тарихида ҳукмрон султонлар сулоласининг кўплаб вакиллари ўз изини қолдирган, лекин ушбу сажакда айнан Ойша-Хафса Султон ўзига хос ҳурмат ва эҳтиром кўрган. У ўғлига ишониб топширилган ҳудуднинг гуллаб-яшнаши учун жуда кўп куч сарфлаган.

Унинг буйруғи билан Манисада муҳташам масжидлар, мактаблар ва касалхоналар қурилган. Руҳий хасталарга ёрдам бериш хайрим марказининг биноси ҳозирги кунгача сақланиб қолган. Волида-султон султон ерларидан ўз даромадига эга бўлган ва уни ўз хоҳишича, кўп ҳолларда муҳтожларга ёрдам бериш йўлида сарф қилган.

Маниса шаҳрида бўлиб ўтадиган «Месир мажуну» анъанавий фестивали ҳам Ойша-Хафса Султон номи билан боғлиқ. Афсонага кўра, кунлардан бир кун Сулаймон Қонунийнинг онаси бетоб бўлиб қолибди. Моҳир шифокорлар унга турли зираворлар аралашмасидан малҳам дори тайёрлаб, унга «Месир» деб ном беришган. Султон-хоним соғайиб кетгач, бу мўъжизакор малҳамни барча шаҳарлиларга тортиқ қилишни буюради. Шундан бошлаб ушбу воқеа хотирасига шаҳарда фестиваль ўтказиб келинади.

«Месир мажуну» буюк меъмор Синаннинг лойиҳаси бўйича қурилган Мурадие масжиди яқинида бўлиб ўтади. Унда барча хоҳловчиларга «Месир» малҳами тарқатилади, сўнгра кўчаларда маскарадли юришлар ўтказилади. Бу кунларда барча дардларга даво ҳисобланадиган мўъжизакор малҳам солинган   кичкина шиша идишлар ҳамма жойда сотилади.