Умумий ҳисобда 44 киши ҳибсга олинди, улар қамаб қўйилди, хабар беради NDTV телеканали.
Покистон ҳукумати аввалроқ «Жаиш-е-Мухаммад»нинг ҳинд ҳарбийларига уюштирилган ҳужумга алоқадор эканлигини шубҳа остига қўйиб, Нью-Делига ушбу гуруҳнинг айбини исботлаш учун далиллар тақдим этиш ва биргаликда тергов ўтказишни таклиф қилди.
Аввалроқ шу куни Покистон ҲДК давлат чегарасини бузишга ҳаракат қилинган пайтда ҳинд сув ости кемасини ҳайдаб юборганди.
Шу аснода, Ҳиндистон ҳарбий денгиз кучлари қўмондони адмирал Сунил Ланба Исломобод томонидан қандайдир «авантюра» содир бўлган тақдирда, Покистонга ҳаводан, сувдан ва қуруқликдан тезкор ва қатъий жавоб қайтариш билан таҳдид қилди.