loader
Foto

Саудия Арабистони қироли ва валиаҳд шаҳзодаси ўртасида зиддият кучаймоқда

Саудиянинг Туркиядаги консулхонасига ташриф буюрганидан сўнг изсиз йўқолган журналист Жамол Хашукджининг ҳалок бўлиши билан боғлиқ воқеа ихтилофнинг бошланишига сабаб бўлди.

Февраль ойининг охирида қиролнинг Мисрга ташрифи ҳам оловга мой қуйгандай бўлди. Давлат раҳбари хавфсизликка таҳдид ҳақида хабар олди, шундан сўнг қиролни қўриқлайдиган хавфсизлик хизмати ходимлари шаҳзода фойдасига ишлаётганликда гумон қилиниб, зудлик билан алмаштирилди.

Валиаҳд отасини Қоҳирадан кайтиб келгач, уни кутиб олиш учун аэропортга бормади. Лекин унинг йўқлигида кадрлар билан боғлиқ бир нечта ўзгаришни амалга оширди, жумладан, аёл кишини Саудия Арабистонининг АҚШдаги элчиси қилиб ва ўз укасини мудофаа вазири этиб тайинлади. Ўзгаришлар қирол билан келишиб олинмади ва «валиаҳд шаҳзода» номидан эълон қилинди.