loader
Foto

Сенаторлар Муҳаммад бин Салмонни «гангстер» деб атадилар

Истеъфодаги генерал, Трамп томонидан элчи лавозимига тайинланган Жон Абизаид саудия-америка муносабатларини ҳимоя қилаётган бир пайтда сенаторлар Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмонни  «гангстер»ликда айбладилар, Ямандаги урушни қораладилар ва Хашукджининг  ўлимини жазосиз қолдирмасликни талаб қилдилар.

Республикачи-сенатор Марко Рубио қўмитада тинглашда қайд қилдики, Саудия Арабистони – «АҚШнинг энг оғир иттифоқчиси», Муҳаммад бин Салмон эса – «ҳақиқий гангстер».

«У ўйламай иш кўрадиган, шавфқатиз одам», - қўшимча қилди Рон Жонсон.