Шу аснода, мамлакат полицияси бош инспектори Тан Сри Мохамад Фузи Харуннинг баёнот беришича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мамлакат фуқароларига «мамлакатнинг турли миллат ва дин вакиллари ҳамжиҳатликда яшайдиган жамиятда диний ёки ирқий зиддиятларни юзага келтириши мумкин бўлган ҳар қандай шаклдаги иғволарни юклаш ёки тарқатиш йўли билан ижтимоий тармоқларда ёки коммуникация тармоқларида суиистеъмол қилмаслик» ни тавсия этади.
Таъкидлаш жоизки, ўтган ҳафта мамлакат Ислом ишлари бўйича Департаменти Ислом дини ва Пайғамбаримиз Муҳаммадни (с.а.в.) интернет тармоғида ҳақоратлайдиган хабар мавжудлигини мониторинг қилиш билан шуғулланадиган махсус бўлинма ташкил этилгани ҳақида маълум қилди.