loader
Foto

Ислом дини қотиб қолганми?

Жавоб: «Дин – қотиб қолган ва турғунликда», дейдиганларга биз: ислом ҳеч қачон турғунлик ва қотиб қолганлик дини бўлмаган, аксинча доимо ривожланишдаги ғоялар, фикрлар ва тараққиёт дини бўлган, буни Қуъони карим оятлари ўн тўрт аср муқаддам исботлаб қўйган: «Айтинг: «Ерда айланиб (Аллоҳ) даставвал қандай қилиб яратганини кўринглар» (Анкабут сураси, 20-оят)

«Энди инсон ўзининг нимадан яралганига бир боқсин! У (эркакнинг) бели билан (аёлнинг) кўкрак қафаси ўртасидан отлиб чиқувчи бир сувдан яралган-ку!» (Ториқ сураси, 5-7-оятлар)

«Ахир улар туянинг қандай яратилганига, осмоннинг қандай кўтариб қўйилганига, тоғларнинг қандай тикланганига ва ернинг қандай ёйиб-текислаб қўйилганига (ибрат назари билан) боқмайдиларми?!» (Ғошия сураси, 7-20-оятлар).

Инсоннинг ва ҳайвоннинг яратилишини, тоғлар ва ер қатламлари, осмон ва сайёраларнинг яратилишини кузатиш уларнинг мавжудлигини исботлаб турибди. Ҳозирги пайтда маъданшунослик ва фалакиёт, анатомия ва физика, биология ва гинекология бизга керакли нарсалар ана шулардир. Ер юзини кезиб, маълумотлар тўплаш тадқиқ этиш, ўрганиш, англаш ва коинотнинг яратилиши қандай бошланганини шу тариқа кашф этиш шунинг учун ҳам керак. Буларнинг ҳаммаси ҳозир биз билан тадрижийлик (эволюъия)дир. Ва биз хато қилишдан қўрқмаслигимиз керак, чунки ислом меҳнат қилиб ва хатога йўл қўйганга битта ажр, мукофот берса, меҳнат қилиб ўз мақсадига эришганга икки баравар кўп мукофот беради. «Бизда дин ҳукмрон бўлгани учун Овруподан орқада қолганмиз, худосизлик туфайли Оврупо илгарилаб кетган», деган гаплар мутлақо асосиз. Тўғрисини айтганда, биз динимиз даъватидан, йўлидан чекинганлигимиз учун орқада қолиб кетдик. Мусулмонлар диннинг амр- фармонларига чинакамига бўйсунган пайтларида катта тараққиётга эришганлар. Кўрфаздан Уммонгача бўлган ислом империяси бор эди. Щшанда дунёга донғи кетган олимлар бор эди. Улуғ қомусий олим, тиббиётга улкан ҳисса қўшган Абу Али Ибн Сино, файласуф Ибн Рушд, Риёзатчи Ибн Ҳайсам, инсоншунос Ибн Нафис, кимёгар Жобир ибн Хаййонлар диндор эдилар, лекин Аллоҳга ишониш уларнинг олим бўлиб етишувларига ва илм-фанда буюк кашфиётлар ўйлаб топишларига тўсқинлик қилмади. Бутун инсоният ўшанда Шарқ донишмандлиги хазинаси аталмиш улкан уммондан тўла баҳраманд бўларди, Фалакиёт, физика, риёзиёт, тилшунослик соҳасидаги жуда кўп терминлар Оврўпога араб тилидан қўчирилган.

Ғарб шарқдан худосизлиги туфайли ўзиб кетгани йўқ, балки тарақиётга интилиш, озодликка эришиш туфайли, фаннинг турли сохаларидаги оилавий ихтиролар, саноатдаги кашфиётлар ҳисобига олдинга кетиб қолди.

"Динда саволим бор" китобидан