loader
Foto

Фейк-хабарлар тарқатганлик учун жазо бор

Хусусан, ҳукуматга беҳурматлик 30 минг рублдан 100 минг рублгача жарима билан жазоланади, такрорий ҳолатда эса - 100 минг рублдан 200 минг рублгача, бу жазо 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси билан алмаштирилиши ҳам мумкин.

Фейк-хабарлар эълон қилганлик учун фуқаролар 100 минг рубл, мансабдор шахслар - 200 минг рубл, юридик шахслар - 500 минг рубл жарима тўлайди. Такрорий ҳолатда ёки ҳаётий таъминот, инфратузилма, саноат объектлари ишлаши учун халақит берган ҳолатларда юридик шахслар учун жарима 1 млн рублга, оғир оқибатлар етказилганда - 1,5 млн рублгача жарима тўлаши мумкин, деб ёзади «Коммерсант».

Тармоқ ОАВга блокировкага йўл қўймаслик учун ёлғон ахборотларни ўзлари ўчириб ташлаш имконияти берилди.

Шуниси қизиқки, қонун лойиҳаси ҳаммага тааллуқли эмас - Роскомнадзор лицензияси ёки гувоҳномасига эга бўлган ОАВга нисбатан бу қонун амал қилмайди.