Шайх ат-Тайибнинг таъкидлашича, бундай даҳшатли ҳаракатларни амалга оширадиган ирқчилик гуруҳларига йўл қўйиш мумкин эмас.
Шу аснода, Покистон бош вазири Имран Хон шунга ўхшаш фикр билдирди. «Мен рўй берган терактларни 11 сентябрь воқеаларидан бошлаб ўринга эга бўлаётган, ислом ва 1,3 млрд мусулмонлар ҳар қандай терактда жамоавий равишда айблана бошлаган ҳозирги исламофобия билан боғлайман», - деди Хон.