Теракт натижасида энг кўп фаластинликлар – 19 киши ҳалок бўлди, уларнинг орасида: "Ан-Нур" масжидининг асосчиси, маълумоти бўйича шифокор Муҳаммад Ата Уляйын ва унинг ўғли ҳам бор эди. Унинг оиласи Янги Зелландияга кўп йиллар олдин, Қуддус яқинидаги Абу Дисадан келганди.
Ҳалок бўлганлар орасида, шунингдек, Тунис (5), Бангладеш (5), Марокаш (4), Яман (3), Ироқ (2), Иордания (2), Сурия (1), Эрон (1), Афғонистон (1) Саудия Арабистони (2) фуқаролари ҳам бор эди. Турли маълумотларга кўра, ҳужумда уч ёки беш нафар мисрлик ҳалок бўлган.
Шаҳар касалхоналарида ўнлаб жароҳатланганлар қолмоқда. Шифокорлар уларнинг ҳаёти учун курашмоқда.