Барча «ўнг»ларни бирлаштириш учун Нетаняху Исроилнинг ўзида, АҚШда ва бошқа бир қатор мамлакатларда фаолияти тақиқланган «Яҳудийлар ҳукумати» (бошқача номи – Ках) радикал партияси билан иттифоқ тузди. Бу партия миллий белгилар бўйича сегрегацияга, яҳудий бўлмаган аҳолини, жумладан, аёллар ва болаларни жисмоний йўқ қилишга ошкора даъват этади.
Маҳаллий аҳоли диний омилдан сиёсий мақсадлар учун фаол фойдаланиб келаётган Исроил маъмуриятида сиёсий зиддиётлар шароитида Ал-Ақсонинг атрофидаги иғвогарликлар кучайишига аллақачон кўникиб ҳам кетган. Кўплаб яҳудийлар исломдан олдинги даврларда мусулмонларнинг муқаддас қадамжоси ўрнида шоҳ Сулаймоннинг ибодатхонаси бўлганлигига ишонади. Гарчи бу фараз илмий тасдиғини топмаган бўлсада, Ушбу фараз илмий жиҳатдан тасдиқланмаган бўлса-да, яҳудийларнинг диний ва сиёсий доираларида масжидни йўқ қилиш ва унинг ўрнига яҳудий дини билан боғлиқ бино қуриш режалари ишлаб чиқилмоқда.
1967 йил Қуддус шаҳри босиб олингач, Ал-Ақсо масжиди доимий кескинлик ва зиддият ўчоғига айланди. Хавфсизлик кучлари ҳимоясида қуролланган кўчкиндилар мунтазам равишда ибодатхона ҳудудига ёриб киришга ҳаракат қилади. Сўнгги икки йил ичида масжидни унинг ҳудудида иғволардан ҳимоя қилиш учун маҳаллий араб аҳоли таркибидан кўнгиллилар туну-кун навбатчилик қилмоқда. Кўнгиллилар, шу жумладан, аёллар хавфсизлик кучлари томонидан доимий равишда ҳужумга учрамоқда.
Барча Фаластин гуруҳлари 1 март жума кунини Қуддус куни деб эълон қилдилар. Ўн минглаб фаластинликлар мусулмонлар муқаддас қадамжосини ҳимоя қилиш учун шаҳарга йўл олдилар. Кейинги жума, 8 март куни хавфсизлик кучлари "Ал-Ақсо" ибодатхонаси таркибига кирувчи Мусалл ал-Раҳма жойлаган жойни эгаллашга уринди.
Масжидга кириш мусулмонлар учун сўнгги марта бир неча кун олдин ёпилди. 12-март, сешанба куни, полиция яна бир марта Ал-Ақсо ҳудудида кечқурун намоз ўқиётган аёл кўнгиллиларга ҳужум қилди. Қуддусдаги кўчаларда бир гуруҳ ибодатчилар ҳам ҳужумга учраган. "Ал-Жазира" телеканали томонидан тарқатилган кадрларда полиция масжид ҳудуди аёлларни қандай қилиб турткилаган ва калтаклагани аниқ кўриниб турибди.
Абу Муслим
Интернетдаги маълуотлар асосида