«Бирдамлик рўмоллари» ташкилотчиси бўлган Анна Томас Янги Зеландия аёлларига ўзини мусулмон аёллар ўрнига қўйиб кириш ва ўз қиёфаси билан уларни маънавий қўллаб-қувватлаш учун жума куни шаҳар кўчаларига рўмол ўраб чиқишни таклиф қилди, ахир Крайстчерч масжидларида рўй берган терактлар шу пайтгача исламофобиянинг бу қадар шафқатсиз кўринишларига дуч келмаган Янги Зеландия мусулмон аёллари қалбига чуқур ташвиш солган.
«Фожиа рўй берган кундан бир ҳафта ўтгач, жума куни ҳаммамиз рўмол ўраб, уларга ҳурмат билдириш ниятида мусулмон опа-сингилларимиз билан ёнма-ён юрсак-чи, деб ўйлаб қолдим», - изоҳ берди Томас, дея иқтибос келтиради newshub.co.nz сайти. Крайстчерч мусулмон аёллари Аннанинг ғоясидан қаттиқ таъсирландилар, унга бирамлиги ва қўллаб-қувватлаши учун миннатдорчилик билдирдилар.
«Ҳижобда юрадиган мусулмон аёллар кўпинча кўчага чиқишга қўрқади, шундай экан, рўмол ўраб улар билан ёнма-ён қадам ташлашдан бошқа уларга мадад беришнинг яхшироқ усули йўқ», - деди мусулмон аёллар ташкилоти вакили Насрин Ханниф.