Маълумки, ҳужум қилганлар қочқинларга нисбатан нафрат ўтида ёнган ҳамда Сурия, Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги бошқа давлатлардан қочиб келган қочқинлар марказига ҳужум қилиш ниятида бўлган.
«Гуруҳ София марказидаги қочқинлар учун бошпанага бостириб кирмоқчи бўлган, лекин бу ишни қила олмаган… Шу сабабли улар биринчи дуч келган кишидан аламини олган», дейилади бош муфтийнинг Focus News агентлиги келтириб ўтган баёнотида.
Муфтий мусулмон фуқароларни эҳтиёткорлик чоралари кўриш ва иғволарга учмасликка чақирди.
Ўз томонидан полиция ҳам қадимий масжид яқинидаги ҳудудда хавфсизлик чораларини кучайтирди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакилларининг хабар қилишича, содир этилган жиноят билан гумондорликда 28 ва 29 ёшдаги икки эркак қўлга олинди.
Болгария аҳолисининг 15%ини ташкил қиладиган ёки 7,3 миллион кишидан иборат бўлган мусулмонлар Европа Иттифоқининг бошқа барча давлатлари билан пропорционал таққослаганда энг катта нисбатга эга.