loader
Foto

Ямандаги вазият кескинлашмоқда

Шиа хусийлар гуруҳи томонидан ағдариб ташланган Яман ҳукуматини қўллаб-қувватлайдиган Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция Эрон томонидан қўллаб-қувватланаётган хусийларга қарши урушаётган Хаж вилояти қабилаларига ҳаводан ёрдам кўрсатмоқда.

Ўтган ҳафта Куар туманига берилган авиазарба натижасида 10 та аёл ва 12 та бола ҳалок бўлди, 30 киши, жумладан, 18 га тўлмаган 14 киши яраланди. Коалиция одамларнинг ҳалок бўлганлиги учун жавобгарликни хусий жангарилар томонидан уйларнинг ўққа тутилишига юклади.  Суннийлар мусулмон иттифоқи Саудия Арабистони қўллаб-қувватлайдиган Мансур Хадийни ҳукумат тепасига қайтариш учун хусийларга қарши уруш бошлаган 2015 йилнинг мартида бошланган урушдан кейин жами шу йилар давомида ўн минглаб одам ҳалок бўлди.

Коалиция етакчилари бўлган Саудия Арабистони ва БАА ғарб мамлакатлари босими остида турибди, уларнинг айримлари қашшоқ араб давлатини очарчилик ёқасига келтириб қўйган урушга якун ясаш учун иттифоқни қурол-яроғ ва разведка маълумотлари билан таъминламоқда.

Хусусан, БМТ Болалар фонди (ЮНИСЕФ) баёнотида айтилишича, шу йилнинг март ойидан бошлаб Хаж вилоятида 37 минг киши бошқа жойга кўчирилди, шунинг ярмидан ортиғини болалар ташкил қилади. Қочоқлар иши бўйича Норвегия кенгаши (СРН) жанговар ҳаракатлар охирги олти ой ичида 203 мингдан ортиқ кишини нисбатан хавфсиз бўлган Хаж вилоятига кўчишга мажбур қилган ва Шимолия вилоятга кучиб ўтганлар сонини 420 минг кишига етказди.

Жаҳон ҳамжамиятининг эътибори Ходайда атрофидаги вазиятга қаратилган бир пайтда Яманнинг бошқа қисмларида ҳам тинчи аҳолини ҳеч қандай жазосиз ўлдирган ҳолда ҳаво зарбалари ва снарядлар портлаши кузатилмоқда. Ходайда қамал қилина бошлаган пайтдан, ўтган йилнинг кузидан бошлаб диққат-эътибор марказида.

Ўша пайтдаги ўта оғир гуманитар вазият шунга олиб келдики, БМТ урушаётган томонларни Сткогольмда музокара столига ўтказишга ва улар ўртасида тинчлик келишувларини имзолашга эришишнинг уддасидан чиқди.

Гарчи сулҳ тузилган бўлсада, қўшинларни олиб чиқиб кетиш томонларнинг бир-бирига ишонмаслик даражаси юқори эканлиги сабабли тўхтаб қолди. БМТ тинчликпарвар ҳаракатлари хавф остида қолди, урушни тўхтатиш ҳақида музокараларнинг яна бир даврасини ўтказиш масаласи кўндаланг турибди. Бунга 12 март куни ривожланиш йўқлигидан қаттиқ хавотирда эканлигини билдирган ва томонларни эришилган муроса шартларига риоя қилишга чақирган БМТ Хавфсизлик Кенгашининг бешта доимий аъзоси эгаллаган позиция ҳам бунга олиб келади.

13 март куни АҚШ Сенати Вашингтон томонидан коалицияни қўллаб-қувватлашнинг тўхтатилишига қаратилган резолюцияни маъқуллади. Шундай қилиб, ар-Риёд Яманда олиб борилаётган уруш ва ўтган йили қиролликнинг Истанбулдаги консулхонасида саудиялик журналистнинг ўлдирилиши муносабати билан Вашингтондан жиддий огоҳлантириш олди.

Низони шу ҳам мураккаблаштирадики, у Саудия Арабистони ва Эрон ўртасидаги прокси-уруш билан боғлиқ. Бироқ Эрон билан алоқаларда айбланаётган хусийлар Теҳрон манфаатларига хизмат қилаётганини рад этмоқда ва улар бошлаган инқилоб коррупцияга қарши қаратилган деб таъкидламоқда.