«52 йилдан сўнг АҚШ Ғўлон тепаликлари устидан Исроил суверенитетини тан олиш вақти келди, бу муҳим стратегик аҳамиятга, Исроил давлати хавфсизлиги ва минтақадаги барқарорлик учун муҳим аҳамиятга эга».
Трампни қўллаб-қувватлайдиган Fox News телеканали пайшанба куни оқшомда маълум қилдики, унинг Исроил томонидан Ғўлон тепаликларини босиб олишни тан олиш келаси ҳафта, бош вазир Бинямин Нетаняхунинг Вашингтонга ташрифи вақтида расман имзоланади.
Трампнинг баёноти унинг фуқаролари 9 апрель куни овоз бериши лозим бўлган Исроилдаги сайлов кампанияси тезлашуви билан мос келмоқда.
Россия ОАВ пайшанба куни берган хабарларга кўра, Кремл БМТ томонидан маъқуллашсиз Ғўлон тепаликлари мақомида ҳар қандай ўзгаришларга кескин қарши чиқади.
Юқори мансабдаги Фаластин амалдорларидан бири саналган Саиб Эрекатнинг айтишича, бу қадам «минтақада беқарорлик ва қон тўкилишига олиб келади».
Шу аснода Ғўлон тепаликларида друзлар етакчисининг маълум қилишича, бу қарор халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан ҳеч нарсани ўзгартирмайди ва Нетаняхуга сиёсий ёрдам кўрсатиш учун мўлжаллангани яққол кўзга ташланиб турибди.
Нетаняху бу қадамга Твиттерда АҚШ президентига миннатдорчилик билдирган ҳолда жавоб қайтарди:
«Эрон Исроилни йўқ қилиш учун Суриядан платформа сифатида фойдаланишга уринаётган бир пайтда президент Трамп жасурлик билан Исроилнинг Ғўлон тепаликлари устидан суверенитетини тан олмоқда. Раҳмат, президент Трамп!».
Нетаняхунинг хурсандлигини тушуниш мумкин, ахир бу сайловлар олдидан ҳақиқий совғадир. Россия президенти Владимир Путин ҳам Трампга катта раҳмат айтиши мумкин. Ахир биттагина твитти билан Трамп шунаки Қримни босиб олиш бўйича ўз позициясини йўққа чиқаради, Россия эса ғарбнинг икки ёқлама стандартлари ҳақида гапириш учун Косово ва Майоттадан ташқари яна битта жиддий далилга эга бўлади.
Трампнинг бу қарори унинг учун ҳақиқий совға бўлган яна бир иши бу - Башар Асад бўлиб, унинг оиласи, кирқ йил давомида исроиллик босқинчилар томон битта ҳам ўқ узмаган бўлсада, эндиликда хоҳлаганча норозилик билдириши ва «қаршилик» кўрсатиши мумкин.