loader
Foto

Линвуд масжиди имоми терактдан кейин биринчи интервью берди

«Қанчалик кўп одам келса, биз ҳамма нарса ҳақида тезроқ унутишга ҳаракат қиламиз. Умид қиламизки, бундай ҳолат Янги Зеландияда ҳам, дунёда бошқа бирон жйда ҳам қайтарилмайди», - деди масжид имоми.

Зируллахнинг сўзларига қараганда, у ҳужумнинг бошланиш вақтини ва ҳалок бўлган дастлабки 3 кишини кўрган, хабар беради RadioNZ.

«Шунчаки машинасини қўяётган киши биринчи қурбон бўлди. Мен уни кўриб қолдим ва эгилиб олдим. Агар у мени кўриб қолганида, мен 4-рақамли қурбонига айланган бўлардим».

Ҳужумдан кейинги кунлар имом Зирулла теракт пайти ҳалок бўлган оилаларига тариф буюрди.

Эндиликда мусулмонлар етакчиси мусулмонларни террорчини авф этиш ҳақида дуо қилишга чақирмоқда. – «Бу қийин, лекин муҳаббат ҳамма нарсани кечиради. Умид қиламанки, у Аллоҳ гуноҳидан ўтиши учун чин дилдан пушаймон бўлмоқда».