loader
Foto

Трамп Ғўлон тепаликларини расман Исроилга тегишли деб тан олди

Афтидан, бу Нетаняхуга 9 апрель куни Исроилда бўлиб ўтадиган сайловда жиддий ёрдам бериши кўзда тутилмоқда. Фармон имзоланган пайт Биньямин Нетаняхунинг ўзи ҳам Оқ уйда эди.

Эслатиб ўтамизки, Исроил Ғўлон тепаликларининг катта қисмини 1967 йил бўлиб ўтган Олти кунлик уруши давомида Суриядан босиб олган, 1981 йил эса уни аннексия қилганди, лекин халқаро ҳамжамияти буни тан олмаганди.

Дамашқнинг табиий норозилигидан ташқари, АҚШ қарорини халқаро ҳамжамиятнинг катта қисми ҳам қабул қилмади.

Европа Иттифоқи Ғўлон тепаликларига муносабат аввалгидек бўлиб қолаверишини маълум қилди. БМТ ҳам шу ҳақида маълум қилди. БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш «Ғўлон тепаликларининг мақоми ўзгармаслигин аниқ қилиб айтди», деди душанба куни БМТ расмий вакили Стефан Дюжаррик.

«БМТнинг Ғўлон тепаликларига нисбатан сиёсати Хавфсизлик Кенгашининг мос келувчи резолюцияларида акс эттирилган ва бу сиёсат ўзгармайди», - деди Дюжаррик.

1981 йил бир овоздан қабул қилинган БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясида эълон қилинганки, «Исроилнинг Сурияга тегишли бўлган ва босиб олинган Ғўлон тепаликларида ўз қонунлари, юрисдикцияси ва маъмуриятини зўрлаб ўтказиш қарори қонуний кучга ва халқаро-ҳуқуқий оқибатларга эга эмас».

Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушоглунинг баёнот беришича, Туркия АҚШнинг Ғўлон тепаликлари ҳақидаги қарорига қўшилмайди. У Туркия бу масалани БМТда кўриб чиқишга ҳаракат қилишини қўшимча қилди.

Араб давлатлари лигаси бу қадамни қораларди ва «Трампнинг тан олиши минтақа мақомини ўзгартимайди» деб баёнот берди.

Трампнинг бу қадамига Россия, Саудия Арабистони, Қатар ва бошқа бир қатор давлатлар ҳам салбий муносабат билдирди.

Де-факто бу қарор кўп нарсани ўзгартирмайди, албатта. Башар Асад ҳукумати Ғўлон тепаликларидан ташқари Суриянинг катта қисмини назорат қилади. Суриянинг ҳар қандай ҳукумати яқин ўн йилликларда мамлакатни барқарорлаштириш ва тиклаш билан машғул бўлади, шундай экан, Ғўлон тепаликлари ҳали узоқ вақт Дамашқ учун устувор аҳамиятга эга бўлмайди. Бошқа томондан, Дамашқ ва бошқа давлатларнинг Исроил суверенитетини тан олмаслигига ҳеч ким халақит бермайди. Шу билан ҳаммаси ҳал бўлади.