Бу саволга жавоб бериш учун Зеленский «Халқ хизматкори» сериалида ўйнаган Василий Голобородько карьерасини диққат билан кўриб чиқиш керак. Ҳукуматни танқид қилишга жазм этган тарих ўқитувчиси кутилмаганда президентга айланади, ҳикоя қилади журналист. Янги сайланган президент учун илк матбуот анжумани оғирлик қилади. "Тўғрисини айтганда, - тан олади сериалда Голобородько, - мен бу суҳбатга тайёр эмасман. Келинг, бошқа сафар учрашамиз ".
"Бу бошқаларнинг заиф томонлари устидан кулибгина қолмай, балки ўзига нисбатан киноя қилишга қодир бўлган кишининг очиқ ва ишонч уйғотадиган образи актёр Владимир Зеленскийга нисбатан ижобий туйғулар уйғотади ва уни президентликка олиб келиши мумкин", - деди Клазен.
2017 йилдан бошлаб "Халқ хизматкори" – нафақат бош ролни Зеленский ўйнаган муваффақиятли сериал, балки партия номи ҳамдир. Тўғри, ёзади нашр, бирлашув мақсадлари у қадар аниқ эмас: "Халқ хизматкори" ўзини социал-демократик ва социал-либерал партия деб атайди, бироқ номзод Зеленский ҳақида маълум бўлган ягона нарса бу Украина шарқида тинчлик ўрнатиш жараёнида у асосий эътиборни музокараларга қаратаётгани ҳисобланади.
"Ғарб мамлакатлари элчилари билан январ ойи ўрталарида бўлиб ўтган учрашувдан сўнг, улар сиёсатчи Зеленскийнинг оддий нарсаларга тайёр эмаслигига ҳайрон бўлишганида, номзоднинг сайловолди штаби интервю бермаслик ёки телевидение оқарли мунозараларда қатнашмаслик яхшироқ деган хулосага келган эди. Номзод яна бир бор бундай хатоликни ўнглай олмайди", - дейилади мақолада.
Зеленский, афтидан, фақат ўз ҳудудида курашадиган бўлсагина, муваффақиятга эришиши мумкинлигини ҳис қилади, бу эса унинг "Квартал 95" жамоаси тадбирларидир. Хусусан, март ойининг ўрталарида Харьков Спорт саройи "Квартал 95" шоусини томоша қилиш истагида бўлганлар 5 минг кишига мўлжалланган сиғдира олмади. "Сайловолди шоусида Зеленский охирги йилларда қилган ишлари билан шуғулланди: ҳукумат тепасидаги сиёсий элитанинг устидан кулди, уларнинг заиф томонларини мазаҳ қилди, ўзининг сиёсий рақибларини ожиз ва ночор ҳолатда кўрсатди ва буларнинг барчаси секс ва сексизм нуқтаи назаридан амалга оширилди", - деб ёзади нашр.
Лекин шунга қарамай, Зеленскийнинг ҳамма ҳазиллари ҳам кулгили бўлиб қуринавермайди, дейди мақола муаллифи. Ҳазил-мутойиб поайтахти бўлган Одессада 1 апрель – байрам куни ҳисобланади. "Бу йил менда 1 апрель билан боғлиқ ёқимсиз хотиралар қолди, - деди шаҳарга ҳар йили ташриф буюрадиган киевлик журналист Татьяна Косьянчук. – Бу Зеленский байрамни расво қилди. Фақат фоҳишалик, порнография ҳақида ҳазиллар".
"Бундай қобилиятсизликни асло кутмагандим, - дейди коммуникациялар бўйича мутахассис Лев Кокшаров. – У ҳаттоки фаолият юритадиган давлатни қандай тасаввур қилишини ҳам ифодалаб бера олмайди. Ўйлайманки, у ҳеч нарсани ифдалаб бера олмаслигининг сабаби унда ифодалаш мумкин бўлган нарсанинг ўзи йўқлигидадир. Ўйлайманки, бу одам мустақил фаолият кўрсаталиган сиёсий фигура ҳисобланмайди. У шахсий масалаларини унинг ёрдамида ҳал қиладиган бошқа одамлар қўлидаги қўғирчоқ, холос".
71 яшар пенсионер аёл Надия бошқача ҳисоблайди, давом эттиради. "У ойига 70 евро пенсияга яшайди. Намойишларда иштирок этиб, черков ибодатларига қатнаган ҳолда у совғага озиқ-овқат маҳсулотлари олади. Надиянинг айтишича, у биринчи навбатда, иккита одамни Петр Порошенко ва унинг рақибаси Юлия Тимошенкони ёмон кўради. У президентни яқинлари Россиядан ҳарбий техника учун эҳтиёт қисмлар ва қурол-яроғ контрабандаси билан шуғуллангани ва уларни қиммат нархларда сотгани учун кечира олмайди. Бунга Порошенко оиласининг бир йил олдин янги йил байрамида Мальдив оролларида ўтказган таътили 500 минг долларга тушганини ҳам қўшиш мумкин. Юлия Тимошенконинг устидаги кийим-боши эса, Надиянинг сўзларига кўра, унинг бутун ҳаёти давомида олиши мумкин бўлган пенсия қийматидан катта", - хабар беради нашр.
"Зеленский шу сабабдан ҳам ўзига жалб қиладики, у асосан рус тилида гапиради ва ша тариқа совет даврига мурожаат қилади ", - дейди Клазен. – Надия уни шунинг учун яхши кўради. У рус тилини дунёда ҳали ҳамма нарса тартибли бўлган, мактабдан кейин қийинчиликсиз иш топилган, кун кечириш қийин бўлмаган, электр ва газ ҳамма учун очиқ бўлган, касалхонада бемалол ва сифатли даволанишни кутиш мумкин даврлар билан боғлайди".
«Эҳтимол, дейди Надия, Зеленский олигархлар ва коррупцияга қарши самарали кураша олмайди. Аммо унинг фикрига кўра, Порошенко ва Тимошенкодан фарқли ўлароқ, у ўғри эмас, дейди у. Зеленский Россия ва мамлакатнинг шарқидаги "халқ республикалари" билан музокаралар олиб боради. Надиянинг фикрига кўра, Зеленский даврида ҳеч қандай ҳарбий низолар кучайиши бўлмайди.
"Президент сайловлари биринчи тури бўлиб ўтадиган куннинг эртаси, 1 апрелда номзодлар орасида кимлар иккинчи турга ўтиши маълум бўлади, - деб ёзади Клазен хулоса тариқасида. – Комик бўлгани ҳолда 1 апрелни нишонлайдиган Владимир Зеленскийнинг байрам қилиши учун иккита сабаби бўлиши эҳтимоли юқори".
Манба: Tageszeitung
Абу Муслим таржимаси