loader
Foto

Жазоир президентини бешинчи муддатга сайлашмоқчи

Шу аснода 26 январь куни Жазоирнинг энг йирик исломий партияси, «Тинчлик жамияти» ҳаракати ўз етакчиси Абдураззоқ Макрий номзодини қўйди.

Мамлакатдаги энг «қари» мухолифат партияси саналган Социалистик кучлар фронти аввалроқ сайловларни бойкот қилишини маълум қилганди.

Январь ойида 81 яшар президент Бутефлиқа сайлов комиссиясини 18 апрель куни сайлов ўтказишга чақирадиган фармон имзолади.

Гарчи Бутефлиқа унинг номзодини бешинчи муддатга илгари суриш ҳақидаги сўзларга ҳеч қандай жавоб қайтармаган бўлсада, мухолифат унинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли кетишини истамоқда.

Президентнинг соғлиғи 2005 йилдан буён бир неча марта ҳукумат ишида муаммолар юзага келтирганди. Масалан, Германия канцлери Ангела Меркель ташрифи каби муҳим учрашувлар бекор қилинган. Мухолифат уни «семиз мурда» деб атайди, чунки у креслога «михланиб» қолган, сўнгги йилларда умуман омма олдида чиқиш қилмайди. Бундай ҳолатда унинг қандай қилиб президентликка даъвогар бўлиши тушунарсиз.