loader
Foto

Фаластинлик имомнинг ўғли мамлакат президенти этиб сайланди

Букеле 1981 йил туғилган бўлиб, 2015 йил Сан-Сальвадор мэри этиб сайланган. Найибнинг оиласи Латин Америкуасига XX аср бошларида Фаластиндан Усмонлилар империяси паспорти билан кўчиб келган.

Янги сайланган Сальвадор президентининг отаси Армандо Букеле Каттан Сан-Сальвадорда имомлик қилади, хабар беради Daily Sabah.

Найиб бюллетенларнинг 90%ини ҳисоб-китоб қилиш натижалари бўйича 54% овоз тўплаган. Овозларнинг ярмидан ортиғини тўплаб, фаластинлик сайловнинг иккинчи турида ғолиб чиқди.

Сальвадор жиноятчилик даражаси жуда юқори эканлиги билан машҳур – 6,5 миллион аҳолидан 67 минг киши аҳолини талончилик, қотиллик ва боша турдаги зўравонликлар билан даҳшатга солаётган турли жиноятчи тўдалар иштирокчиси ҳисобланади.

Букеле сайловчиларга бор кучини коррупция, бандитизм ва ишсизликка қарши курашга ташлашни ваъда қилган.