loader
Foto

Араб етакчилари Исроил томонидан Ғўлон тепаликларини ўзлаштириб олишни қораладилар

Араб етакчлари учрашуви Ямандаги урушдан бошлаб Жазоирдаги беқарорликкача бўлган, минтақани қийнаб келаётган низолар кучайиши шароитларида бўлиб ўтди.

Саммитнинг очилиш маросимида Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Ал-Сауд пойтахти босиб олинган Шарқий Қуддус бўлган мустақил Фаластин давлати ташкил қилишни қўллаб-қувватлашини билдирди, деб хабар беради Al Jazeera.

Тунис президенти Эссебси ҳам худду шундай фикр билдириб, Фаластин масаласининг бутун араб дунёси учун муҳимлигини таъкидлади.

«Араб минтақаси инқироз ва кескинликлар майдони бўлиб қолавермаслиги лозим», - деди Эссебси.

Араб етакчилари, жумладан, қирол Салмон, Тунис раҳбари ва Миср президенти Абдулфаттоҳ Ас-Сиси Ғўлон тепаликларининг Исроил томонидан босиб олинишини қораладилар.

«Яна бир бор такрорлаймизки, Ғўлонда Сурия суверенитетини бузадиган ҳар қандай чораларни қоралаймиз», - деди қирол Салмон.