loader
Foto

Таназзул саммити: Араб Давлатлари Лигасини тарқатиб юбориш вақти келмадими?

Араблар ва араб бўлмаганлар ҳар йиллик саммит араблар дунёси олдида турган кундалик муаммоларнинг исталган бири бўйича амалда бесамар консенсус ва қуруқ гаплар билан тугашидан ўйлайдиган саволлар ҳақида ёзган Al-Jazeera колумнисти Марван Бишар ўз мақоласида АДЛ ҳозирги ҳолатини тушунишга ва йиғиштириш вақти келмадими деган саволга жавоб беришга уриниб кўради.

Тунис, саммитни қабул қилувчи бошқа давлатлар каби, умид қиладики, Тунисда бўлиб ўтадиган саммит тарихда бирон нарса учун из қолдиради. У минтақадаги энг ҳал этилмаган низо – Фаластин можароси борасида эришилган юксалишни кўришдан умид қилади. Бунинг учун бир неча ўхшаш мисол (прецедент) бор эди.

1967 йил Хартумда олий даражада бўлиб ўтган учрашув учта жавоб берган: Исроилни тан олиш йўқ, Исроил билан музокаралар йўқ, Исроил билан тинчлик йўқ. 1974 йил Работда бўлиб ўтган олий даражадаги учрашув Фаластин озодлик ташкилотини (ФОТ) фаластин халқининг ягона вакили деб эълон қилди. Сўнгра 2002 йил бўлиб ўтган Байрут саммити Саудия Арабистони таклифини қабул қилиб, яҳудийларнинг барча босиб олинган араб ҳудудларидан чиқиб кетиши эвазига Исроилни тан олиш ва у билан муносабатларни нормаллаштиришни таклиф қилди.

Бироқ бу натижалар урушлардан кейин дарҳол рўй берган истиснолар эди. Тунисда катта натижалардан умидлар ташриф буюрувчилар сони кўп бўлишишга умид қилинди, ҳаракат эса омадсизлик билан якун топди.

Араб саммитларининг кўпчилиги каби, 2019 йилги Тунис саммити ҳам тарихга ҳеч қандай натижаларсиз ва оқибатларсиз шовқин-суронли йиғилиш сифатида киради.

«Ҳамжиҳатлик ва қатъият» саммити

Тунис Президенти Муҳаммад Беджи Каид Эссебси бу воқеани «ҳамжиҳатлик ва қатъият» саммити деб атади – катта риторик ҳамжиҳатлик ва назарий қатъият намойиш этган, лекин бошқа ҳеч нарса келтирмаган араб етакчилари йиғилиши учун мос келадиган тавсиф.

Етакчилар йигирмага яқин резолюция қабул қилди, лекин улар эртагаёқ унутилади. Улар араб дунёси олдида турган долзарб вазифаларнинг биронтаси бўйича ҳеч қандай изчилликдаги қарор қабул қилмади; на Суриядаги уруш бўйича, на Ямандаги гуманитар фалокат бўйича, на Ливия давлатидаги муаммолар бўйича, на Исроил билан боғлиқ муаммолар бўйича.

АДЛ «планка»си шу қадар паст бўлдики, саммитда Ироқ ўз ҳукуматини ташкил қилгани билан табрикланди, «фалаж» бўлган Жазоирдан эса урушдан жабрланган Ливиянинг оёққа туриб олишига ёрдам бериш сўралди. Бироқ бунда Лига Саудия Арабистони кўрсатмаси бўйича Форс кўрфазидаги инқирозга эътибор ҳам қаратмади.

Кутилганидек, саммит қатнашчилари Ғўлон тепаликлари аннексиясини тан олган АҚШ президенти Доналд Трампнинг баёнотини рад этдилар. Бироқ, Трамп томонидан аввалроқ Исроилнинг бошқа бир – Қуддус аннексияси тан олиниши ҳам инкор қилингани ҳеч қандай натижа бермаганлигидан келиб чиқадиган бўлсак, бу ерда ҳам ҳеч қандай натижа кутмаслик лозим.

Араб давлатлари Лигаси 2017 йил декабрида АҚШ элчихонасини Тел-Авивдан Қуддусга кўчирилиши ҳақидаги эълонни Исроил-Фаластин можароси «сиёсий ечимига ўта кетган даражада хавфли ва номақбул ҳужум» деб атади ва ҳатто 2018 йил Саудия Арабистони саммитини мағрурлик билан «Қуддус саммити» деб эълон қилди. Баландпарвоз сўзлар, лекин бундан АҚШ ҳаракатларини инкор қиладиган БМТ Бош Ассамблеясининг мажбурий бўлмаган резолюциясидан бошқа ҳеч нарса чиқмади.

Араб режимлари ўзининг 1980 йилги, элчихонасини Қуддусга кўчирадиган ҳар қандай давлат билан муносабатларни узиш ҳақидаги ваъдасини бузди. Лига умуман биронта таъсир кучига эга бўлиши ҳақида ҳар қандай шубҳалар Қуддусдаги ағдар-тўнтарлардан сўнг тарқалиб кетади.

Кутилганидек, араб давлатлари Лигаси фаластинликларнинг бир неча марта резолюцияларини бажаришга даъватларини эътиборсиз қолдирди. Пировардида, жон сақлаш ва қонунийликда Вашингтондан умид қиладиганлар учун муносабатларни узишдан маъно ҳам йўқ.

Бундан ҳам ёмони, арабларнинг Қуддус воқеасига реакцияси шунчалик ночор эдики, Трампни Исроил босқинчилиги ва араб ерларини босиб олиш қонунийлигини кенгроқ тан олишга ундади.

Қўшни давлатлар томонидан кўрсатиладиган босим-чи? Саудиялик ва мисрлик етакчилар Эроннинг араб ишларига аралашувига қарши огоҳлантиришларини такрорлаб, ноисроил ва ноараб ёмон йигитлар шарпасини кўтарди, бош котиб Ахмад Абу ал-Ғайт эса Туркиянинг араб дунёсидаги ролини Эроннинг худди шу ролига тенглаштирди.

Қанчалик мантиққа зид бўлиб кўринмасин, айнан шу икки мамлакат Эроннинг энг яқин араб иттифоқчиси – Башар Асаднинг араб давлатлари Лигасига қайтишига қарши чиқмоқда.

Қисқаси, араб етакчилари айбдорлик ҳиссида ўйнашга хурсанд, лекин улар араб дунёсига аралашадиган турли минтақавий ва халқаро давлатларга қарши самарали курашиш учун стратегия атрофида бирлашишга қодир эмас.

Худди шу тарзда яксон қиладиган оқибатларга олиб келадиган ички араб муаммоларини, айниқса, миллионлаб оддий одамлар ҳаётига алоқадор муаммоларни ҳал қила олмади.

Улар миллий хавфсизлик ёки миллий манфаатлар йўлида ҳаракат қиламиз деб таъкидлаши мумкин, лекин аслида биринчи навбатда, ўзининг авторитар жон сақлаши билан мотивацияланади. Дарҳақиқат, бу режимлар ўз ҳокимлигини мустаҳкамлаш учун на ҳаёт, на саъй-ҳаракатлар ва на харажатлар аямайди, жумладан, беқарорлик ва можароларни авж олдириш воситасида ўз муаммоларини қўшниларга кўчиришга жазм қилади

Пироман-ўт ўчирувчилар каби, ўзини минтақада авж олган оловни ўчираётган қилиб кўрсатадиган етакчилар аввалбошдан ўт ёқишга катта ҳисса қўшган.

Ўзининг ҳақиқий ниятларини яшириш учун араб раҳбарлари оддий халқнинг манфаатларини кенгроқ араб дунёсининг манфаатларидан устун қўйишларини таъкидлашмоқда. Бироқ, тарихдан ва ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб, бундай ҳаракатлар нафақат пан-араб манфаатлари, балки ҳар бир мамлакатда араб халқларининг манфаатларини ҳимоя қилишга қодир эмаслиги билан якун топди.

2011 йилда Араб қарама-қаршиликларининг кучайиб бориши араб мамлакатларининг аҳволи ёмон эканлигини кўрсатиб қўйди. Бироқ араб етакчилари умуман олганда, репрессия ва коррупцияни икки баробар оширишга қарор қилишди ва мамлакат ичида ҳам, минтақавий даражада ҳам араблар бирдамлиги ва қатъиятини заифлаштирадиган нолга тенг сумма билан сиёсатни давом эттирди.

Буларнинг барчаси ўйланишга мажбур қилади: Лиганинг дам олиши ва барҳам топиши вақти келмадими?

Араблар бундан яхшироғига муносиб

Марван Бишар берадиган қисқи жавоб – йўқ. Унинг ҳисоблашича, муаммо институтда эмас, унинг аъзоларида.

Давлатлараро институтлар кўп асрлик мустамлакачиликдан, иккита жаҳон урушидан ва шиддатли глобаллашувдан кейин ўзаро боғлиқ глобал тизимни бошқариш учун зарур.

Европа Иттифоқи, НАТО, БРИКС ёки БМТ каби, араб давлатлари Лигасининг муваффақиятлари ёки омадсизлиги энг аввало, унинг аъзолари уставга риоя қилишига боғлиқ. Ўтмишда зўравонлик ва тиллар ва маданиятлар хилма-хиллигига қарамасдан, Европа шахсий ва жамоавий давлат хавфсизлиги ва фаровонлиги бир-бири билан боғлиқлигини кўрсатди.

Муваффақиятли минтақавий ҳаракатларда инқилобий асослар йўқ. Улар сиёсий барқарорликни, чарчатадиган, яхши ўйланган режалаштиришни ва биринчи навбатда умумий тақдирга бўлган ишончни ва унга эришиш учун муросага қилишга тайёрлик ва дадилликни талаб қилади.

Eвропа Иттифоқи буни яхши билади, аммо араб давлатлари Лигаси эса - йўқ. Ўзининг ҳар қандай иқтисодий, мудофаа ва маданиятга оид битимларни амалга оширишнинг ўрнига, бугунги араб режимлари бирдамлик ва фаровонликнинг ушбу жамоавий режалари Қоҳирадаги штаб-квартира токчаларида ётар экан, уларни бузишмоқда.

Бу жуда фожиалидир.

Бир хил география ва тарихга, шодлик ва ғам-андуҳга эга бўлган 400 миллион араблар; битта Худога сажда қиладиган ва бир улуғвор ўтмиш билан фахрланадиган одамлар; бир хил алифбода ёадизган, бир хил китобларни ва бир хил шеърларни ўқийдиган, бир хил қўшиқларни ижро этадиган одамлар - уларнинг барчаси ўзларининг жамоавий иродасини чинакам намоён қиладиган ҳеч бўлмаса битта амалий институтга лойиқдир.