loader
Foto

Исроилга қарши бўлган яҳудийлар Нью-Йорк стадионида тўпланишди

АҚШ ортодоксал яҳудийлар етакчилари Исроил сиёсатини кескин қоралаб чиқдилар.

Тадбир ташкилотчилаирдан бири, раввин Джим Лефковицнинг хабар қилишича, Исроил ҳукумати диний мотивларга кўра армия хизматига қарши чиқаётган ортодоксал яҳудийларга босимни кучайтирмоқда.

Лефковицнинг қайд этишича, ортодоксал яҳудийларнинг аксарияти Исроилда бўлиб ўтган сўнгги сайловларни бойкот қилган.

«Биз Исроил давлатини диний нуқтаи назардан тан олмаймиз ва шу сабабли қандайдир бир давлат тузумининг бир қисмига айланишни истамаймиз. Биз, шунингдек, Исроил ҳукумати томонидан таълимга ажратиладиган миллионлаб доллар маблағдан ўз хоҳишимиз билан воз кечамиз ва ўз мактабларимизга ўзимиз пул тўплаймиз», - деди раввин «Анадолу» агентлигига.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР