loader
Foto

Трамп Илхон Умарнинг ҳаётини хавф остига қўймоқда

Аввалроқ АҚШ Конгресси аъзоси бўлган аёл Лос-Анжелесда бўлиб ўтган Америка-Ислом муносабатлари бўйича Кенгашда (CAIR) бўлиб ўтган тадбира CAIR ташкилоти 11 сентябрь терактларига жавобан эгизак-биноларга террорчилар ҳужумини назарда тутган ҳолда «қандайдир одамлар нимадир қилганини тан олиш» учун ташкил қилинган деб айтганди.

New York Times газетаси Умарнинг иборасига эътибор қаратиб, Нью-Йоркдаги олов ичида қолган бинолар сарти билан «Мана сенингча нимадир» номи остида мақола эълон қилгач, исламофобия руҳидаги ОАВ бу воқеа ҳақида шов-шув кўтаришди ва Трамп ҳам бундан четда қолмади.

Бунда Трамп томонидан жойлаштирилган видеороликла Илхоннинг контекстдан юлиб олинган иборалар кесиб олинган варианти мавжуд. Президентнинг ўзи «Биз ҳеч қачон унутмайми!» деб шарҳ қолдирди.

Умар якшанба куни маълум қилдики, унинг манзилига турли таҳдидлар келиб тушаётган экан, Трампнинг твити эса унинг ҳаётини хавф остига қўймоқда, хабар беради Al Jazeera.

АҚШ президентлигига демократлар партиясидан номзод Берни Сандерс Трампнинг твитини «жиракнч ва хавфли» деб атади, вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси эса президентни Умарга «сиёсий ҳужум» учун қоралади.