loader
Foto

Индонезиядаги сайлов: нималарни билиш керак?

Асосий рақиблар амалдаги президент Джоко "Джокови" Видодо ва унинг шериги, Индонезия уламолар Кенгаши раиси Маъруф Амин, истеъфодаги генерал ва азалий рақиб Прабово Субианто ва ишбилармон-мультимиллионер Сандиага Унога қарши ҳисобланади.

Видодо ва Амин ўзини бир вақтнинг ўзида ҳам прогрессив, ҳам консерватив номзодлар сифатида кўрсатмоқчи. Уларнинг сайловолди шиори - «Индонезияни тараққий эттириш».

«Мен миллатчиман, - деди Видодо, 2018 йил августида ўз номзодини эълон қиларкан. – У тақводор диний арбоб. Биз бир-биримизни яхшигина тўлдириб турамиз».

Прабово, келиб чикиши явалик зодагонлардан бўлган, собиқ диктатор Сухартоконинг куёви, махсус хизмат гуруҳи командири бўлган, Папуа ва Шарқий Тиморда партизанларга қарши операцияларга раҳбарлик қилган, у кўпинча инсон ҳуқуқларининг бузилишида айбланган. Мустафо Камол Отатуркни ўз идеали деб ҳисоблайди. 2014 йил Видодога қарши ошкора чиққан. Унога келадиган бўлсак, бу бир неча ой мобайнид пойтахтнинг собиқ мэри – худога шак келтирганликда айбланган ва кейинчалик суд қилинган насроний Басука Теджах Пурнамга (Ахок номи билан ҳам машҳур) қарши оммавий намойишлардан сўнг Жакарта губернатори лавозимини бир неча ой эгаллаган ишбилармондир.

Сайлов арафасида ўтказилган сўнгги жамоатчилик фикри сўровлари, гарчи сайловчиларнинг катта қисми ҳали якуний фикрга келмаган бўлсада, Видодо-Амин 20 пунктга етакчилик қилаётганини кўрсатади.

Бироқ сиёсий экспертларнинг аксарияти 2014 йилги сайловлар шунга ўхшаш бўлгани, лекин якунда Видодо Прабоводан 6 пунктга ўзиб кетганлигини ҳисобга олган ҳолда кичикроқ фарқли натижани башорат қилмоқда.

Бунда ҳозирнинг ўзида Прабово ва унинг тарафдорлари «агар уларнинг овозлари ўғирланса», кўчаларда норозилик намойишлари уюштириши ҳақида огоҳлантирди. Айрим тарафдорлар, шунингдек, Видодо лагерини сайловчилар билан ишларда фирибгарликда айблаб, улар чет эллик сайловчиларни рўйхатдан деб ўтказмоқда ва қалбаки сайловчилар рўйхатидан фойдаланмоқда деб ҳисоблайди.

Ижтимоий тармоқлар шундай фитналар уйғотишга хизмат қиляпти, турли номозодлар тарафдорлари ўртасида кескинлик эса ўсяпти. Масалан, твиттерда Видодо тарафдорлари масҳара қилинган ҳолда cebong (итбалиқ) деб, Прабово тарафдорлари эса kampret (кўршапалаклар) деб аталяпти.

«Прабово тарафдорлари камида иккита ялғон хабарга ишонмоқда», - дейди Human Rights Watch халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти индонезиялик тадқиқотчиси Андреас Харсоно.

«Биринчидан, Индонезияда хитойлик ишчилар жуда кўп деб ҳисоблайди, ваҳоланки бу бир неча марта инкор қилинган. Индонезияда чет эллик муҳожирлар ишчи кучининг атиги 0,06 фоизини ташкил қилади, лекин Прабово лагери мамлакатда Хитойдан миллионга яқин ишчи мавжуд деб таъкидлайди.

«Иккинчидан, улар Джокови исломга қарши деб ҳисоблайдилар. Улар Джокови яхши мусулмон ва яхши бобо, лекин шу билан бирга исломга қарши эканлигига ишонадилар».

«Бу алдовлар кўплаб сайловчларга кучли таъсир кўрсатади».

Мана шу ерга батафсилроқ тўхталиб ўтамиз, чунки бу бизни қизиқтирадиган масалалардан биридир.

Видодо ҳам, Прабово ҳам мусулмонлар атрофида гирди-капалак бўлмоқда. Видодонинг ҳамкори, юқорида айтиб ўтганимиздек, уламолар Кенгаши раиси – Индонезиядаги энг йирик исломий ташкилот саналган «Нахдатул Уламо» таркибига кирадиган машҳур консерватив овоздир.

Шу билан бир пайтда, Прабово ва Уно «212 ҳаракати» - собиқ мэр Ахокга қарши, жумладан, ҳозирги пайтда Саудия Арабистонида кўнгилли сургунда бўлган норасмий етакчи Ризик Шихабдан бирлашган салафийлар, сўфий гуруҳлар ва Ҳизб-ут-таҳрирдан иборат беқарор каолиция томонидан ҳам кучли қўллаб-қувватланади.

Бироқ кўпчиликнинг айтишича, улар Прабово-Унони дин туфайли эмас, балки уларнинг электр эненргияси ва гуруч каби озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг улар ҳукумат тепасига келганидан кейин 100 кун ичида пасайтиришини ваъда қилганлигидан руҳланиб, иқтисодиёт учун овоз беради.

«Нечта индонезиялик бир кунда уч марта овқатланяпти?» - сўради 7 апрель куни Жакартада бўлиб ўтган 100 мингдан ортиқ киши иштирок этган охирги митингда. «Сиз абадий хизматкор бўлиб қолишга тайёрмисиз?»

Кўпчиликнинг фикрига кўра, Прабово-Уно уларнинг миллатчилик сиёсати ишчилар орасида ҳам, ўрта синф вакилларида ҳам оммавий бўлган Жакартада ғолиб чиқадилар.

Шу аснода Видодо-Амин асосий эътиборни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва инфратузилма масалаларига каратишга ваъда бермоқда. Ҳозирги шкм даврида инфратузилма жиддий ўсди, янги пуллик йўллар, портлар ва аэропортлар бутун мамлакат бўйлаб худди ёмғирдан кейин чиққан қўзиқориндек кўпаймоқда.

Президент сайловларидан ташқари, Индонезия парламентига сайловлар ҳам бўлиб ўтади. Қонун чиқарувчи органларга сайлов одатда президент сайловидан бир неча ой олдин ўтказилади, лекин бу сафар иккала сайлов бир вақтда бўлиб ўтади, демак, сайловчилар Индонезиянинг бутун ҳукуматини сайлаши лозим бўлади.

Сайловчилар – Индонезияда 17 ёшга тўлган барча фуқаролар – парламентдаги 711 ўрин, провинциал йиғилишлардаги 2207 ўрин ва туманлар миқёсидаги йиғилишлардаги 17601 ўрин учун курашадиган 17 партия вакиллари ўртасида танлаши лозим. Сайловда қатнашиш даражаси юқори бўлиши кутилмоқда, сайлов комиссияси сайти душанба куни қонун чиқарувчи органларга номзодлар ҳақида ахборот излаётган одамлар сонининг кўплиги туфайли «қулади».

Индонезияда сайловлар билан боғлиқ равишда кўриб чиқиш лозим бўлган яна бир масала бу сиёсий исломизм («сиёсий Ислом») омилидир. Қанчалик мантиққа зид бўлмасин, кўплаб хавотирдаги кузатувчиларнинг баёнотларига қарамай, сиёсий исломизм омили унчалик аҳамиятсиздир. Мантиққа зид дейилишининг сабаби шундаки, Индонезия бўйлаб исломий консерватизмнинг кўтарилиши кузатилмоқда. Индонезияда дин бугунги кунда авваллари бўлмаган даражада муҳим ва бу асосий номзодлар риторикасида яхшигина ўз аксини топган.

Лекин шунга қарамай, Индонезия воқеаси шуни кўрсатадики, исломий айнан ўхшашлик ўсиши ва унинг оммавий соҳада яққол ифода топиши ҳали сиёсий исломизм ўсганлигидан дарак бермайди. Реал воқелик бироз мураккаброқ, эҳтимол, бу сайловларда «сиёсий ислом» жиддат муваффақиятсизликка учраши мумкин.

Бу исломи партиялар президентликка ўз номзодини илгари суриш учун коалиция туза олмаганликлари билан боғлиқ. Бунинг ўрнига улар ҳеч бири исломий фигура бўла олмайдиган ёки ҳатто биронта исломий гуруҳ билан боғлиқ равишда тасаввур ҳам қилинмайдиган Джокови ва Прабово ўртасида танловни афзал кўрдилар. Уларнинг иккаласи ҳам диний ҳий-туйғулардан фақат ўз кампанияси стратегиясининг бир қисми сифатида фойдаланадиган миллатчи партиялар вакиллари ҳисобланади.

Бу эса жиддий сиёсий оқибатларга олиб келади. Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази (CSIS) томонидан март ойида ўтказилган сўров натижаларига кўра, исломий партиялар оммавий сиёси етакчи ўз партияси учун овозлар тўплайдиган тенденция натижасида миллатчи иттифоқчилари туфайли сайловчиларни амалда йўқотади.

Натижада, Прабово бошқараётган Гериндра партияси (буюк Индонезия учун ҳаракат) Гуллаб-яшнаётган Адолат партияси ва Миллий мандат партиясидан овозлар олди, Джокови унинг аъзоси бўлган Индонезия демократик кураш партияси эса Бирлашган Тараққиёт партияси ва Миллий уйғониш партиясидан овоз олди.

Бу сиёсий таҳлилчилар Сайфула Мужани ва Томас Пепинскийнинг хулосалари бу билан мос келади: Индонезия мусулмонлари кўпроқ консерватив ва тақводор бўлиб қолмоқда, бироқ бу ўсиб бораётган диний эътиқод "сиёсий ислом" ни танлаб қўллаб-қувватлашга олиб келмайди.

Умуман олганда, келажакда партиядан ташқари исломий гуруҳлар учун ҳам ёрқин бўлиб кўринмайди.

Прабово тарафдорлари сайловда иштирок этишга Ислом ҳимоячилари Фронти (Ризик Шихаб томонидан бошқарилади) ва Индонеизя Ҳизб-ут-таҳрир аъзоларини жалб қила олдилар, лекин уларнинг сиёсий иттифоқ иккала номзод овозлар учун мусобақалашувга эҳтиёж йўқ деб ҳисоблайдиган 17 апрелдан кейин ҳам давом этишига ҳеч қандай кафолат йўқ. Прабовонинг Ризик Шихаб билан иттифоқи шусиз ҳам ҳаттоки ҳозирда мажбур эканлиги кўриниб турибди.

ФЗИ ёки ХТИ ҳозирги исломий партялар ўрнини эгаллаш учун қачондир сиёсий партияларга айланиш эҳтимоли жуда паст. ФЗИ бошқарув манфаатларига эга бўлмаган ҳарбийлашган гуруҳ ҳисобланади, ХТИ эса умуман парламент демократиясидан манфаатдор эмас.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, исломий партиялар овозларни йўқотмоқда, расмий сиёсий структуралардан ташқарида ишлаётган исломий гуруҳлар эса тез орада – ғоявий мусулмон сайловчилар афтидан, сайловчиларнинг ғоявий интилишларидан кўра кўпроқ уларнинг сайланиши ҳақида қайғурадиган иккита миллатчи етакчидан бирини танлашга мажбур бўладиган 17 апрелдан кейин сиёсий жиҳатдан долзарб бўлмай қолади.

Қолаверса, миллатчилик базаси бўлмаган соф исломий партиянинг бугунги кунда умуман биронта жойада сайловларда ғалаба қозониши катта шубҳалар мавжуд. Бошқа томондан, иккала асосий номзоднинг консерватив мулоҳазаларида кўрсатилгандек, парламентда навбатдаги фракция учун ўринлар исломий гегемония учун ягона вариант эмас. Индонезия бир неча марта Яқин Шарқда ёки Туркияда сиёсатни тасвирлашда фойдаланадиган стандартларга мос келмаслигини кўрсатди. Якуний ҳисобда Индонезия миллатчилигини исломлаштириш ҳозирда шунга олиб келадики, кўплаб ташқи кузатувчилар учун сайлов кампаниясининг асосий иштирокчилари ҳақиқий исломчиларга ўхшаб кетади.

Абу Муслим таржимаси