Ар-Риёддаги жиноий судда уч нафар судядан иборат гуруҳнинг ушбу ойда аёллар томонидан тақдим этилган ҳимоя далилларига жавоб беришлари кутилмоқда.
Аввалроқ суд мажлисларидан бирида, баъзи айбланувчи аёллар кўз ёши тўкиб, терговчиларни электр токи билан қийнаганлик, калтаклаганлик ва шилқимлик қилганликда айблаганди.
Ғарб дипломатлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари суд муҳокамасида қатнашишлари тақиқланди.
Ар-Риёдга фаолликда айбланган аёлларни озод қилишни талаб қилаётган Ғарб давлатлари томонидан босим ўтказилмоқда. Уларнинг баъзилари аёлларнинг автомобил ҳайдаш ҳуқуқи учун курашганлиги сабабли қамоққа олинганди - кейинчалик айнан шу ҳуқуқ аёлларга тақдим этилди ҳам.