loader
Foto

Америкаликлар мусулмонларни АҚШда энг камситиладиган гуруҳ деб ҳисоблашар экан

Пью маркази ушбу маълумотларни душанба куни, АҚШ президенти Доналд Трамп твиттерда Конгресснинг Миннесоталик мусулмон аъзоси Илхон Умарга қарши ҳужумлар билан видео жойлаштирганидан сўнг маълум қилди.

Видео Умарнинг америкалик мусулмонлар 2001 йил 11 сентябр воқеаларидан сўнг иккинчи даражали фуқаролар сифатида кўриб чиқилмаслиги лозимлигини муҳокама қилган нутқидан бошланади. Президент твиттерида ҳужум кадрлари нутқ парчалари билан аралаштириб юборилган.

Умар мичиганлик Рашида Тлайб билан биргаликда Конгрессга сайланган илк мусулмон депутатлардан ҳисобланади ва ўз фаолиятини бошлаган йилдан буён бир қатор ҳужумларга дуч келди.

Умар президент твит эълон қилганидан сўнг кўп сонли ўлим билан таҳдид солинишига дуч келганлигини айтди, бу туфайли Трамп мамлакатнинг сайланган мансабдор шахсларига таъна ва маломатларга эрк беришда айблана бошлади.

Сўров президент твитидан олдин ўтказилганди.

Демократларнинг 92%и маълум қилдики, Америкада мусулмонларга нисбатан дискриминация мавжуд, 75%и эса дискриминация кучли деб айтади. Гарчи республикачилар орасида бу фикрга қўшилганлар камроқ бўлсада, 69% киши айнан шу фикрни билдирди.

Пью марказининг сўзларига қараганда, «катта» дискриминацияга дуч келаётган яҳудийлар фоизи 2016 йилдандаги 13%дан 24%гача ўсди, бунда респондентларнинг 64%и ушбу гуруҳга нисбатан маълум бир дискриминация мавжуд деб ҳисоблашини айтган.

Респондентларни дискриминация қилиш даражасини башорат қилишда ирқ ҳам катта роль ўйнаган. Қора танли респондентларнинг 73%и маълум қилдики, қора танлиларга нисбатан «катта» дискриминация мавжуд, 63% латинамерикаликлар ҳам ўзларига нисбатан шу фикрни айтдилар.

Лекин шунга қарамай, оқ танлилар орасида айнан партиявийлик жавоб ҳақида қарор қабул қилишда энг муҳим омил бўлган.

Оқ танли демократлар ва уларга яқин бўлган респондентларда сўровда қатнашганларнинг учдан икки қисми қора танлиларга нисбатан дискриминация мавжудлигини тан олди, республикачилар ва уларга яқин бўлганларнинг 16%и ҳам шундай фикр билдирди.

Сўров 20-25 март кунлари ўтказилди, сўровда 1503 нафар катта ёшдаги АҚШ фуқароси қатнашди.