Сиёсатчи-мусулмонлар қурултойи АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан конгрессмен аёллар Илхон Умар ва Рашида Тляйбга қарши нафратли сўзлардан ибоарт ҳужум қлиинганидан сўнг бошланди, хабар қилади Al Jazeera.
Икки кун давом этган қурултой Газала Салом томонидан бошқариладиган Muslim Caucus ташкилоти томонидан чақирилди. «Биз монолит жамият эмасмиз ва биз америка мусулмонларини уюштирадиган умуммамлакат инфратузилмаси барпо этишни истаймиз», - деди у.
«Мусулмон бўлган ҳолда сиз ушбу маъмуриятнинг биринчи кунларидан зарба остидасиз. Биз ҳамжиҳат бўлишимиз ва умумий мақсад учун курашишимиз лозим», - деди съезд меҳмони, конгрессвумен Бетти МакКоллум.
Илхон Умар съездда гулдурос қарсаклар билан қарши олинди, йиғилганлар Трампнинг нафратга тўла ҳужумлари марказида қолган конгрессвуменни олқишлаш учун ўрнидан турди.