loader
Foto

«Бизни тўхтата олишмайди, қўрқита олишмайди»

«Бизни тўхтата олишмайди, қўрқита олишмайди», - деди Умар қўлларида «ирқчиликни тўхтатинг» ва «мен Илхон учун» ёзувлари битилган плакатлар ушлаб турган тарафдорлари олдида.

Яқинда Трамп навбатдаги сафар Илхон Умарни Америкага нафратда айблади, шунингдек, унинг шахсий ҳаёти ҳақида мудҳиш тахмин билдирди – АҚШ президентининг оммави тадбирда айтган сўзларига кўра, унга конгрессмен-мусулмон аёл туғишган акасига турмушга чиққани ҳақида маълумотлар етиб келган экан.

Илхоннинг иккинчи турмуш ўртоғи унинг отаси билан фамилиядош бўлган, бу эса «қариндошлар ўртасидаги никоҳ» мавзусида ғийбатларга сабаб бўлди, бироқ ҳижобли сиёсатчининг ўзи унинг шаънига айтилган ғайриахлоқий айбловларни жаҳл билан рад қилди.