Унинг сўзларига кўра, фестивал бўлиб ўтаётган «Ривьера» меҳмонхонасида меҳмонлар қаерда намоз ўқишлари мумкинлиги ҳақида эълон осиб қўйилган, лекин маълум бўлишича, бу жой бошқа тадбир учун бериб қўйилган экан.
«Рафиқам мени учрашувга таклиф этди ва мен шу кунларда Қозон шаҳрида «Ривьера» меҳмонхонасига бўлиб ўтаётган мусулмон киноси фестивалига йўл олдим. Намоз вақти келгач, биз Аллоҳнинг олдида тиз чўкиб ибодат қилиш учун чиқдик. Эълонда меҳмонхонага қўшни бўлган бинода намоз ўқиш учун хона ажратиб қўйилгани ёзилганди. Меҳмонхонага киргач, мен рисепшенда намоз ўқиш учун ажратилган хонага қандай ўтиш ҳақида сўрадим, мени эса ташкилотчилар олдига жўнатишди. Шунда мен тарқатма материаллар турган устун ёнидаги қизнинг олдига келиб унга мурожаат қилдим. Лекин бу қиз ҳам мен излаётган жой қаерда эканлигидан бехабар экан. Меҳмонхона бўйлаб ушбу хонани қидириб, ҳақиқий квестни бошдан кечиришга тўғри келди. Лекин бизнинг изланишларимиз муваффақиятсиз якун топди – йўлимиздан чиқиб қолган меҳмонхона ходимаси намоз учун ажратилган хонада айни пайтда қандайдир тадбир бўлиб ўтаётгани ҳақида маълум қилди», - деб ёзади.
Охир-оқибат, блогер ва фестивалнинг бошқа меҳмонлари бир бурчакда намоз ўқишга мажбур бўлдилар. «Ноқонуний митинг ташкил қилинди деб полиция чақирмаганларига ҳам раҳмат. Келаси йил ушбу тадбирни бошқача номлашни таклиф қилган бўларди: Намоз ўқимайдиган мусулмонлар учун кино фестивали», - хулоса қилади блогер.