«Янги маълумотлар шундан далолат берадики, айбланувчи ўз қурбонларини қасддан таъқиб қилган, чунки уларни мусулмонлар деб ўйлаган», - деди Саннивейл полиция бошлиғи Пхан Нго.
«Андолу»нинг хабар қилишича, бунинг оқибатида 9 ёшдан 52 ёшгача бўлган, жумладан, аёллар ва болалардан иборат пиёдалар гуруҳидан тўрт киши касалхонага ётқизилди.
Жанубий Осиёлик 13 яшар қизнинг аҳволи жуда оғир деб баҳоланмоқда.
Полициянинг хабар қилишча, Исайя Джоэль Пиплс 2005-2006 йилларда Ироқда хизмат қилган ва снайпер бўлган. Рўй берган воқеадан олдин у АҚШ Мудофаа вазирлигида молия инспектори лавозимида ишлаган.
Санта-Клара округи прокурор ёрдамчиси Джей Боярский рўй берган воқеани тергов қилиш давом этаётганлигини маълум қилди. Пиплс саккиз кишини ўлдиришга қасд қилганликда айбланмоқда, унга умрбод қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.