«Бу [ўзгаришлар] энди сизнинг конституциянгиз каби кучга киради», - деди комиссия раиси Ляшин Ибрагим сешанба куни мамлакат пойтахти Қоҳирада бўлиб ўтган ва давлат телевидениеси орқали намойиш этилган матбуот анжуманида.
Унинг айтишича, 23,4 миллиондан ортиқ сайловчи умуммиллий референдумда ўзгаришларни маъқуллаган.
Уч кун давом этган овоз бериш давомида сайловчилар келиши 44,33 фоизни ташкил қилди ва қатнашчиларнинг 88,83 фоизи тузатишлар киритиш учун, 11,17 фоизи эса бунга қарши овоз берди, деб қўшимча қилди у.
Миср паламенти томонидан ўтган ҳафта маъқулланган тузатиш киритиш Абдулфаттоҳ ас-Сисининг ваколатлари ҳозирги муддатини тўрт йилдан олти йилга ошириш ва унги 2024 йил навбатдаги олти йиллик муддатга яна ўз номзодини қўйишга имкон беради.
Бундан ташқари, ушбу ўзгаришлар ҳарбийларнинг ролини мустаҳкамлайди ва судьялар тайинлаш бўйича президент ваколатларини кенгайтиради.
Умуммиллий референдум имкон қадар кўпроқ сайловчилар ташриф буюришини таъминлаш учун уч кун давомида, яъни шанбадан душанбагача бўлиб ўтди.
61 миллион сайловчидан қарийб 27 миллион киши овоз берди.
Ўзгартиришлар ҳақидаги дастлабки изоҳларида Сиси Миср халқига овоз бериш учун миннатдорчилик билдирди ва бу воқеа мамлакат тарихида муҳрланади.
Ҳукумат уч кунлик овоз беришни бойкот қилган ҳар қандай одамга жарима солиш билан таҳдид қилган бир пайтда ҳукумат тарафдори бўлган машина – кўп сонли оммавий ахборот воситалари, тадбиркорлар ва қонун чиқарувчилар «ҳа» деб овоз беришга чақирди ва сайловчиларнинг иштирок этиш даражаси юқори бўлиши учун турли рағбат воситаларини таклиф қилишди.
Мухолифатчи партиялар қарши овоз беришга чақирдилар, лекин улар Сиси тарафдорлари кўпчиликни ташкил қиладиган ва аксарият ўзгаришларни маъқуллаган парламентда таъсир этиш учун кам имкониятга эга эди.
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларида ҳам ҳукумат тарафдори бўлган шарҳловчилар устунлик қилади, ҳукумат мустақил оммавий ахборот воситалари ва инсон ҳуқуқлари гуруҳлари томонидан бошқариладиган юзлаб веб-сайтларни аллақачон тўсиб қўйганди.
Иккита халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти - Human Rights Watch ва Халқаро юристлар комиссияси - Миср ҳукуматини бу ўзгаришлар мамлакатни авторитар бошқарув йўлига бошлашидан огоҳлантириб, уларни бекор қилишга чақирди.
Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари, шунингдек, тезлаштирилган овоз бериш билан боғлиқ шартларни, шу жумладан кескин ўзгаришларга қарши бўлганларга босим кўрсатишни танқид қилдилар. Сайловчиларга 20 та (!) моддадан иборат ўзгаришларни «ҳазм қилиш» ва тушуниш учун атиги бир неча кун берилди.
Қоҳира университети сиёсатшунослик профессори Ҳассан Нафаа, натижалар кутилган эканлигини айтди.
«Ҳукмрон режимдан хавфли натижалар кутилади чунки биз кўпроқ қатағонлар ва чекланган сиёсат гувоҳи бўламид», - деди у Associated Press агентлигига.
Референдум авторитар президент Хосни Муборак ағдарилган қўзғолондан саккиз йил ўтгач, авторитар бошқарувни тиклаш сари яна биар қамдам сифатида кенг баҳоланди.