«Сиёсий ислом бизнинг республикамиздан ажралиб чиқмоқчи», - деди у, ҳукуматдан унга қарши «бузилмас» бўлишни талаб қилиб.
«Биз дин номидан сиёсий лойиҳани кўзлаётган одамлар ҳақида гапиряпмиз», - деди у.
Унинг айтишича, айрим ташкилотларга чет элдан келиб тушадиган маблағлар устидан назорат хам кучайтирилиши лозим.
Макроннинг қайд этишича, Франциянинг 1905 йилги секуляризм тўғрисидаги қонун самарали бўлиши ва амалга оширилиши давом этиши лозим.
«Биз секуляризм ҳақида гапирганда яширинмаслигимиз керак. Биз, аслини олганда, секуляризм ҳақида гапирмаяпмиз. Биз республиканинг айрим ҳудудларида қарор топган коммунитаризм ҳақида гапирамиз», - деди у, Францияда мусулмон жамоаларини кўзда тутган ҳолда.
Макроннинг «сиёсий Ислом» деганда нимани кузда тутганлиги аниқ эмас. Франция каби бир мамлакатда «сиёсий Ислом» деб, масалан, талабалар иттифоқи бошлиғининг жамоат жойида ҳижобда кўринишига айтилади. Бундан ташқари, қандай қилиб бу «сиёсий Ислом» Франциядан ажралишга интилиши тушунарли эмас. Францияда Ислом амирлиги ташкил қилиш? Жиддийми?
Шуниси эътиборга лойиқки, Макроннинг изоҳлари ўйлаб топилган «сиёсий ислом» хаёлий таҳдидидан фарқли ўлароқ, Макронга қарши чиқаётган «сариқ нимча»ларнинг норозиликлари узоқ давом этган шароитда янгради.
Ўтган йилнинг ноябр ойидан буён минглаб намойишчилар Франциянинг йирик шаҳарларида солиқ ставкаларининг ўсиши ва иқтисодий вазиятнинг ёмонлашиб боришига қарши норозилик билдириш учун ёрқин сариқ рангли нимчаларда тўпланишди.
Намойишлар босими остида Макрон энг кам иш ҳақининг оширилиши ҳақида эълон қилди ва солиқларнинг оширилишини бекор қилди.
Намойишлар даромадлар тенгсизлигига қарши курашиш ва фуқароларни ҳукумат қарорларини қабул қилишда иштирок этишга чақиришга қаратилган кенгроқ ҳаракатга айланди.
Намойишлар натижасида камида 11 киши ҳалок бўлди, 8 400 киши хибсга олинди ва 2000дан ортиқ киши жароҳатланди, кейин деярли 1800 киши қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бироқ, месе Макрон ўз фуқароларини хавф «сиёсий ислом» да эканлигига ишонтиришда давом этмоқда.