loader
Foto

Хитойда 3 йил ичида 31 та масжид сездирмасдан йўқ қилинди

Журналистларнинг аниқлашича, 30 дан ортиқ масжид хитойлик амалдорлар кўрсатмаси билан тўлалигича ёки қисман бузиб ташланди. Рўй берган воқеалар кўлами сунъий йўлдошлар ёрдамида таҳлилдан кейин яққол намоён бўлди.

Шинжон-Уйғур автоном районида уларнинг ҳолати сунъий йўлдош ёрдамида тадқиқ этилган 91 та диний иншоотдан 31 таси ва яна 2 та муқаддас зиёратгоҳ сўнгги уч йил ичида жиддий шикастланди.

Бу 33 объектнинг қарийб ярми тўлалигича ёки қисман бузиб ташланди, қолганлари эса гумбаз ва минора каби асосий элементларидан маҳрум қилинди, деб хабар беради IslamNews.

Хусусан, 1200 йил қурилган ибодатхона – Хотан яқинидаги Ютиан Аитика масжиди ҳам бузиб ташланган объектлар қаторидан ўрин олди. Минтақанинг энг йирик масжидларидан бири Каргилик ҳам, худди Имом Асим мажмуаси каби, бузиб ташланди.

«Имом Асим мажмуаси харобаларининг суратлари одамни карахт аҳволга тушириб қўяди», - дея изоҳ беради Ноттингем университети тарихчиси Райан Тхум.